ТОЖИКИСТОН МИЛЛИЙ БАНКИ ДОЛЛАР КУРСИНИНГ СОМОНИЙГА НИСБАТАН КЕСКИН ОШГАНИНИ ИЗОҲЛАДИ

Нақд долларнинг норасмий бозордаги расмий ва алмашув курси ўртасидаги фарқ 8 март куни 15,9  фоизни ташкил қилди.

Тожикистон Миллий банки сомонийнинг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини “коррекция қилиш”ни “ички валюта бозоридаги курс босимини пасайтириш, шунингдек, валюта курсининг кескин ўзгарувчанлигининг  ва расмий курс билан нақд доллар курси ўртасидаги фарқнинг олдини олиш “ билан изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, 9 март куни регулятор долларнинг миллий валютага нисбатан расмий курсини бирданига 15 фоизга ўзгартирган эди.

Янги курсга кўра, 1 доллар 13 сомонийга тенг бўлди, холбуки, 8 март куни бу валюталар ўртасидаги нисбат 1 дан 11,30 сомонийга тенг эди.

ТМБ изоҳларида 8 март ҳолатига кўра, расмий курс ва нақд долларнинг норасмий бозордаги курси ўртасидаги фарқ 15,9 фоизни ташкил этгани айтилади.

Регулятордаги бундай катта фарқнинг асосий сабаблари банклараро бозорда доллар ўтказмаларининг қисқариши ва талабнинг ортиши, биринчи даражали товарларни импорт қилувчилар томонидан чет эл валютасига бўлган талабнинг ўсиши, пул ўтказмаларининг камайиши ва мамлакатнинг салбий ташқи савдо балансидир.

ТМБ шарҳларида қайд этилишича, валюта курсини коррекция қилиш билан бир қаторда банклараро бозорни валюта билан таъминлаш мақсадида валюта интервенцияларини ҳам амалга оширмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: