КӮПКАРИ МИЛЛИЙ ӮЙИНИМИЗДИР

Марказий Осиё халқларининг бир-бирларига ӯхшаш урф-одатлари, тӯй-маросимлари, халқ сайллари ва ӯйинлари жудайам кӯп. Халқимизнинг миллий ӯйинлари ҳам ӯша тӯй-ҳашамлар ва сайиллар билан боғланади. Масалан; арқон тортиш, қулоқ тортар, кураш, улоқ (кӯпкари) ӯйинлари шулар жумласидандир.
Бошқа ӯйинлар эса турли пайтда халқ байрамлари ва тадбирларда болалар ёки қизларнинг қизиқишларига қараб ӯтказилаверади. Масалан; қизларимиз «ҳаппак», «мак-мак», ип билан бармоқларида турли шакллар чиқариш ёки «тӯптош», ӯғил болаларимиз эса, «ланка», «чиллак», «тош кӯтарар», «эшак минди» ва бошқа ӯйинлар ӯйнашган. Афсуски ана шу айрим ӯйинлар ҳам ҳозирда унутилиб боряпти. Ваҳоланки, бу ӯйинлар ёш авлоднинг соғлом ӯсишида, ақлий фаолиятини оширишда яхши омил бӯлган. Ҳозир уларнинг ӯрнини телефон, ноутбук, компютерлар эгаллади.
Бу билан ӯқувчиларимизни, ёшларимизни фан-техника тараққиётидан четда қолсин, замон билан ҳамқадам бӯлишмасин, демоқчи эмасман. Бу нарсаларга муккасидан кетмасин дейман. Акс ҳолда фарзандларимизнинг китобга, илм олишга бӯлган қизиқишини сусайтиради.
асосан, фикримни қаратмоқчи бӯлган ӯйин бу кӯпкари (улоқ)дир. Кӯпкари ӯйинининг кечаси ва бугуни ҳақида замондошларим билан ӯртоқлашмоқчиман.
Кӯпкари халқимизнинг қадимий миллий ӯйинларидан бири бӯлиб, халқимиз экин-тикин ишларини тугатгач ва ҳосил йиғилгандан сӯнг байрамлар ва тӯй-ҳашамларда бӯлиб ӯтган. Кӯпкари ӯйини учун яхши майдон танланган ва унинг пастки ва юқори томонига улоқни олеб бориб ташланадиган «марра» қилинган. Хуллас, бу майдонда «марди майдон»лар куч синашган. Бу майдонга тушган чавандоз бақувват ва чаққон, от ҳам бақувват ва югурик бӯлиши керак бӯлган. Кӯпкари ӯйинида майдонга ташланадиган «улоқ» вазни 50 килограмдан 70 килограмгача бӯлган ва айрим ҳолларда тана (ғунажин) ҳам чопганлар. Бу ӯйинда чавандоз ва отнинг бир-бирларини тушуниб қилган ҳаракатлари катта муваффақият кельтирган.
Бу ӯйин ёшларимизда мардлик, чаққонлик, ор-номус, ватанни севиш каби туйғуларни юксалтирган. Паҳлавон чавандозларимиз кичикроқ кӯпкари ӯйинида қишлоғини, каттароғида эса, ноҳия ёки вилояти шаънини ҳимоя қилиб майдонга тушган. Улар бу йӯлда бор маҳоратини ишга солган. Майдонда полвонлар «солим» (ютуқ) учун эмас, ор-номус учун тортишганлар.
Бизнинг қишлоғимизда Туёқ полвон, ака-ука Расулберди ва Худойберди полвонлар, Ҳайдар полвон, кейинчалик Ирсоли ва Жонузоқ полвон ана шундай полвонлардан бӯлишган. Қӯшни қишлоқларда Сулаймон полвон, Райимқул полвон, Қаюм полвон, Муқим полвон, Алиқул полвон, Ҳасан полвонлар ҳам шулар жумласидандир. Полвон ҳам, отнинг эгалари ҳам ӯзларини эмас, эл-халқ шаънини ӯйлаб, ҳаракат қилганлар.
Кӯпкарининг ӯзига хос қонун-қоидалари бор. Булар ҳалол чопиш, жилов олмаслик, чилвир-қайиш қилмаслик ва энг муҳими, рақиб (яхши маънода) чавандозга яхши муносабатда бӯлишликдир. ӯйинда юқорида айтилганларга амал қилиш унинг завқли, қизиқ ӯтишини таъминлаган. Ота-боболаримиз ана шундай ӯйинларни томоша қилиб, маънавий ҳордиқ чиқарганлар. ӯзлари учун ҳақиқий паҳлавонларни кашф қилганлар ва уларни ҳурмат-иззат қилиб, эъзозлаганлар.
ӯйинда ҳакамлар бӯлиб, кӯпкарини адолатли бошқаришган. Чавандозлар уларни ҳурма қилган ва ҳалол чопганлар. Чавандозлар яши от бӯлса, ӯша отнинг эгаси билан келишиб, от сурганлар. ӯйин қӯйилган «солим» тӯй эгасининг молиявий жиҳатига қараб турлича бӯлган. Қӯйилган пул чавандозники, мол эса от эгасиники бӯлган.
ӯйинда юзлаб отлар иштирок этиб, чавандоз ердан улоқни олеб тӯдани ёриб чиқиши ва марра сари интилиши керак бӯлган. Бу ишни ҳар қандай полвон ҳам уддасидан чиқавермайди. Бу жараён полвонда катта маҳорат ва машаққатни талаб қилган ва буни полвонларимиз плаганлар. Шунинг учун ҳам мухлислар кӯпкари ӯйинидан катта таассуротлар билан қайтишган. Бу таассуротлари кейинги кӯпкарига қадар, уларнинг суҳбатларига манба бӯлиб хизмат қилган.
Халқимиз шу тарзда ёзги ишлардан ҳориб-толган жисми ва руҳиятига маънавий дам беришган. Шунинг учун ҳам халқимиз кӯпкари ӯйини мавсуми бошланишини соғиниб кутишган. Ҳозир-чи…
Менимча, бу саволга кӯпкарининг ҳар қандай мухлиси жавоб беришича қийналади. Чунки кейинги йилларда биз юқорида айтиб ӯтилган қонун-қоидаларини қӯпол равишда бузишларини кӯрамиз.
Масалан: кӯпкари бошланади, пастки маррада отлар ичида аралашиб юрган, қӯлларида таёқ ёки қамчи бӯлган пиёдаларни кӯрасиз. Улар чавандоз ёки от эгасининг улоқни ердан кӯтариб берадиган махсус одамлари. Улар ҳеч кимнинг гапига қулоқ солишмайди… Шу тариқа улоқ юқори марра сари жӯнайди. Йӯлда бошқа бир чавандознинг тортишиш ҳоллари кам учрайди. Агар шундай бӯлса, оқибати жанжал билан тугайди. Баъзи полвонлар билан гаплашсангиз, «ярим маррада турмай, ӯзи пастдан олеб келсин-да», деб ӯзини оқлайди. Ваҳоланки, ӯйиннинг ӯзи пастдан юқоригача ёки юқоридан пастгача тортишш ва бу тортишда чаққон ва бақувват чавандоз ғолиб, дегани эмасми?!
Қадимда полвонларимиз ярим маррагача чарчаса, шеригига улоқни топширганлар. Агар бермаса маррага етиб келиб, бошқа полвонга торттириб қӯйиш ҳоллари ҳам бӯлган. Лекин жанжал қилишмаган, бировнинг маъракасини бузишмаган, бундай қилишга ор-номуслари йӯл қӯймаган. Чавандозлар бир-бирларини ҳурмат қилган, жойи келса, бир-бирига тан берган. Бу нарса чавандознинг мардлиги, тантилигидан далолат беради. Аслида майдон шундайларники эмасми?!
ӯйин бошлангандан «чилвир»нинг бекорлигини мутасадди шахслар тарор-такрор айтадилар. Қизиғини қарангки, камдан-кам чавандозларимиз бунга амал қилади. Аслида шундай чавандозлар кам бӯлса-да борлиги учун мухлислар томошага боради. Лекин кӯпчилик «чилвир» қилиб маррага кириб келади. Мана шундай ҳолатда баъзан ҳакамлар томонидан марра «бекор» деб эълон қилинади. «Ҳақиқат бор экан-ку», деб бақириб юборишингизга озгина қолади. Яхшиям бақирмайсиз. Чунки узоғи билан беш дақиқадан сӯнг, «ҳалол» деб эълон қилинади…
Айрим полвонларимизнинг марраларини кузатсангиз, ӯйланиб қоласиз. Чунки уларга ҳеч ким тармашмайди. Бундай маррага мухлислар ном топишган: «Ажойиб, ёр-ёр бӯлдику», деб қӯйишади. Оқибатда бир кӯпкарида 8-9 (паст-юқори) маррани бир чавандоз ва бир одамнинг отлари ташлайди. Улоқда умид билан юрган чавандозлар кӯп ёки тонна-тонна ем еган отлар ҳам кӯп. Лекин бешта ёки олтита чавандоз марра қилади, отлар эса тӯрт ёки беш кишиникидир.
Бу фикрларим билан ота-боболаримиз бизга кӯпкари ӯйинини бор тафсилоти билан, қонун-қоидаси билан экзиб берди, биз ҳам авлодларимизга ана шундай экзишимиз керак, демоқчиман. Агар кӯпкарида чавандозлар аввалгидек чопишса, отнинг ва чавандознинг зӯрлари кӯпаяди. Келажакда давлатлараро кӯпкари мусобақалари бӯлса, полвонларимиз ҳам отларимиз ҳам мустақил Тожикистонимиз шаънини кӯкларга кӯтаради. Қадимларга сирдош кӯпкаримизга нафақат халқимиз, балки бошқа юрт вакилларининг ҳам муносабати яхшиланади, эътибори ошади. Бу эса, ӯта муҳимдир.
Ўктам РИЗАЕВ

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: