САЛОМАТЛИГИМИЗ ӮЗ ҚӮЛИМИЗДА

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, халқ хӯжалигининг барча соҳаларида бирин-кетин ӯзгаришлар бӯла бошлади. Хусусан, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикиси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқлари асосида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада, кӯплаб касалхоналар таъмирланиб, замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Аҳолига тиббий хизмат кӯрсатиш сифати яхшиланди.
Яқинда Хужанд шаҳрида жойлашган вилоят венерология, тери ва таносил касалликлари диспансерида бӯлиб, маркиз раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Муқим Амакжонов билан мустақиллик даврида қӯлга киритилган ютуқлар тӯғрисида суҳбатлашдик.
Муқим Амакжоновнинг таъкидлашича, Суғд вилояти венерология, тери ва таносил касалликлари диспансери Мустақилликнинг 30 йили давомида дерматовенерология соҳасида қӯлга киритилган катта ютуқлардан биридир.
2009 йил Суғд вилояти Раиси қарорига асосан, ушбу беморхона «Вилоят клиникавий дерматовенерология Маркази» соғлиқни сақлаш давлат муассасаси деб номланди.
Дерматовенерология соҳаси бӯйича Суғд вилояти аҳолисига хизмат кӯрсатиш учун вилоятнинг барча шаҳар ва ноҳияларида 12та дерматовенерология ҳужралари, 5та тери ва таносил қасалликлари марказлари 270 ётоқ жойи билан фаолиягати й. Ҳозирги кунда Суғд вилоятида 45 нафар юқори малакали дерматовенерологлар фаолият юритади, улардан 39 нафари эркаклар ва 6 нафари аёл шифокорлардир.
Клиника дерматовенерологии марказида фаолият юритаётган малакали шифокорларнинг 28 нафари олий даражали, 6 нафари биринчи ва 2 нафари иккинчи даражали шифокорлар бӯлиб, улардан 3 нафари тиббиёт фанлари номзоди ва 8 нафари Тожикистон резаки соғлишқани сғлишқани.
Марказ 75 ӯринга мӯлжалланган бӯлиб, қуйидаги бӯлимлардан посвящениератдир:
1. Беморларни амбулатория назоратидан ӯтказиш бӯлими (даволаш)
2. 10 ёшдан 24 ёшгача бӯлганларга тиббий маслаҳатлар бериш бӯлими.
3. Клиника-диагностик, биохимиявий ва серологик таҳлил қилиш бӯлими.
4. 50 кишига мӯлжалланган ётоқ жойи билан таъминланган даволаш бӯлими.
5. 17 ёшдан 25 ёшгача бӯлганларни даволаш бӯлими.
Марказда физиотерапевт ҳужраси тӯлиқ таъмирдан чиқарилиб, «БЛОК», «ЭКО-ПУЛС», «Электрофорез» асбоб-ускуналари в тирноқлар замбуруғи касалликларини даволаш учун «АЛОМ», «Электроагулятор» тиббия жиҳозларей в жинсии касалликларни таҳлил қилиб, ӯрганувчи люминицентли микроскоп билана таъминланди. Бундан ташқари, «ИФА» инсон танасида қӯтир касаллигини аниқлаш учун қонни таҳлил қилиш жиҳози ва «СТАТ-ФАКС» асбоби сотиб олинди.
Қиш фаслида бу бӯлимлар икки хил иситиш тизими асосида иситилади. Иситиш тизимлари учун вилоят бюджетидан 400000 минг сомоний маблағ ажратилди. Шунингдек, Марказга ҳар йили 20-30 тонн кӯмир ва 30 метр куб ӯтин сотиб олинади. Бу ерда ёрдамчи хӯжалик ва боӯ ташкил қилинган бӯлиб, бу ерга картошка, помидор, бақлажон, булғор қалампири каби сабзавотлар экилиб, парвариш қилинади. Боғдаги ӯрик дарахтлари меваларидан касалларга шарбат тайёрлаш учун фойдаланилади ва шу ерда фаолият юритувчи ишчи ва ходимларга берилади.
Марказда даволанаётган беморлар учун гиёҳлар билан даволаш бурчаги ташкил қилинган бӯлиб, 20 дан ортиқ турдаги шифобахш гиёҳлардан тайёрланган шарбатлар беморларга бепулберилади.
Тожикистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йил давомид Хужанд шаҳридаги дерматовенерологик клиникавий Марказиги сотиб олинган таҳлил қилиш жиҳозларей, жумладанно: ИФ, «Статфакс» биохимиявий анализатори, қуритиш жавони, центрифуга, автоклав, текшириш жиҳозлари: дерматоскоп в Вуд лампаси, даволаш жиҳозлари: Алл ускунаси, Влок- лазер билан даволаш ускунаси, электрофорез, дорсонвализация, ултрабинафша нури билан даволаш ускунаси, экопулс каби жиҳоз ва ускуналардан избраниератдир.
Бу ердаги бактериолог таҳлилгоҳда замбуруғ экиш йӯлга қӯйилган.
Истаравшан шаҳар тери ва таносил касалликлари Маркази 40 ӯринга мӯлжалланган. Даволаниш ҳужралари саховатли инсонлар ва шаҳар бюджети ҳисобидан тӯлиқ таъмирланиб, замонавий тиббий жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминланди. Бу ерда ҳаммаси бӯлиб, 4 нафар биринчи даражали тоифадаги ва иккинчи даражали тоифадаги малакали шифокорлар ҳамда бир нафар ёш мутахассис фаолият юритади. Марказдаги физиотерапевт ҳужраларга янги замонавий тиббий жиҳозлар, асбоб-ускуналар сотиб олинди.
Панжакент шаҳар тери ва таносил касалликлари Маркази таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Бу Марказда 60 ӯрин мавжуд бӯлиб, касалларга 4 нафар юқори малакали шифокорлар тиббий хизмат кӯрсатади. Марказдаги физиотерапевт ҳужра ҳам таъмирланиб, у ерга замонавий жиҳозлар сотиб олинди. Марказда ёрдамчи хӯжалик ташкил қилиниб, боғ барпо этилди. Бу ерда парвариш қилинаётган мевали дарахтларнинг сархил меваларидан даволанаётган беморлар ва Марказ ходимларига берилади.
Исфара шаҳрида ҳам шундай Марказ бӯлиб, бу ерда беморлар учун 30 ӯрин ҳозирланган. Марказ шаҳардаги саховатли инсонлар ва шаҳар маҳаллий бюджети томонидан тӯлиқ таъмирдан чиқарилди.
Конибодом шаҳар тери ва таносил касалликлари Марказида 40 ӯринга мӯлжалланган ҳужралар бӯлиб, шаҳар маҳаллий бюджети томонидан ажратилган маблағ ҳисобидан тӯлиқ таъмирланди. Бу ерда тери ва таносил касалликларига чалинган касалларга 3 нафар олий тоифали, 1 нафар ёш шифокор тиббий хизмат кӯрсатади. Марказга 2020 йилда ягона иситиш тизими ӯтказилган бӯлиб барча ҳужралар шу тизим орқали иситилади.
Конибодом шаҳар дерматовенерология Марказида соҳага доир турли маввуларда 3та илмий-амалий конференция ӯтказилди. 2016 йили соҳа мутахассислари Душанбе шаҳрида ӯтказилган Тожикистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган «Ютуқлар, имкониятлар ва дерматовенерология актуал жабҳалари» номлидавра суҳбатола фаол иштирок этишди в бу тӛмадиүғы.
Сӯнгги йилларда жинсий алоқа орқали юқадиган касалликларни замонавий технология асосида ташхис қилиш ва клинический протокол асосида даволаш ишлари йӯлга қӯйилди.
Суғд вилояти миқёсида 2010 йилдан 2017 йилгача бӯлган даврда «Глобал хазина» томонидан ташкил қилинган «Дӯстона» кабинетларининг самарали фаолиати натижасида жинсий алоқа орқали юқувчи касаллир камаймоқда. Бундай касалликларнинг олдини олиш в уни даволаш тӯғрисида ёшлар ҳамда меҳнат муҳожирларининг оилалари орасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Юқумли тери ва таносил касалликларига чалинганлар учун «Глобал хазина» ташкилоти томонидан барча дори-дармонлар бепул берилади.
2010 йили Тожикистон Республикаси аҳолини ижтимоой ҳимоялаш в Соғлиқни сақлаш Вазирлига, «Юнисеф» ташкилоти томонидан Хужанд, Исфара Панжакент шаҳарларидаги В 10 ёшдан 24 ёшгач бӯлган ёшлар орасид тиббия мажлислар бӯлими ташкил этилиб, уларнинг иш юритиши кӯрсатилган реж асосид олиб борилади. Улар 10 ёшдан 24 ёшгача бӯлган ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва юқумли касалликлар синдромини даволаш тӯӯрисида иш юритадилар.
Бӯлимларга маҳаллалар ва ёшлар кӯпроқ тӯпланадиган жойларда жинсий алоқа орқали юқувчи касалликлар олдинилиш олиш тӯғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борувчи ходимлар вазифадор этилган.
Суғд вилояти дерматовенерология клиникавий Маркази АҚШ «ПАСА» телеби йӯналишидаги лойиҳа асосида ҳамкорликни йӯлга қӯйиб, шу билан бирга соҳа шифокорлари ӯзларининг билим ва маҳоратларини юксалтирмоқдалар.
Ҳозирги кунда вилоятдаги Б.Фафуров, Ашт, Бӯстон, Ж.Расулов, Спитамен, Деваштич, Айний, Истиқлол, Зафаробод, Шаҳристон шаҳар ва ноҳиялар беморхоналарида дерматовенерология ҳужраларишки тал этилиб, юқори даражада фаолият юритиб. Ташкил этилган бу ҳужраларда 7 нафар олий тоифали шифокор, 2 нафар биринчи даражали ва 2 нафар ёш шифокор фаолият юритмоқда.
Ўктам РИЗАЕВ

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: