СОФЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИГА ЭЪТИБОР КАТТА

Мастчоҳ ноҳиясининг маркизий касалхонаси аҳоли саломатлигини тиклаш, касалларга тиббий хизмат кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга тиббий муассасалардан саналади. Касалхона бош духтури Сиёвуш Мирзоев бошчилигидаги меҳнат жамоаси юқори масъулият ҳис қилиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишдан ташқари, ободончилик тадбирларида фаол иштирок этмоқдалар.
Касалхона 272 ўринга мўлжалланган бўлиб, 13та бўлим мавжуд. Буўлимларда 775 нафар тиббиёт ходимлари ноҳия аҳолисига тиббий хизмат кўрсатадилар. Улардан 68 нафари малакали духтурлардир.
2021 йилда 102 нафар тиббиёт ходимлари ишга қабул қилинди. Мазкур тиббиёт маскани қарамоғида 4та минтақавий касалхоналар ҳам мавжуд. Ҳар йили касалхонада 1200 нафардан 1500 нафаргача камтаъминланган оилалар, этимлар ва бошқа имтиёзли шахсларга бепул тиббий хизмат кўрсатилади.
С.Мирзоевнинг айтишича, касалхонанинг жарроҳлик бўлимини таъмирлаш в кислород ишлаб чиқариш цехи қурилиши учун ноҳия бюджетидан 550 минг сомоний маблағ ажратилган. Жарроҳлик бўлимида таъмирлаш ишлари охирига экзилиш арафасида. Тажрибали усталар бу бўлимни сифатли таъмирдан чиқармоқдалар. Кислород ишлаб чиқариш цехи биноси девори ҳам қурилган. Унга ускуналар келтирилган бўлиб, яқинда улар ўрнатилади. Бу цех касалхона учун аҳамияти жуда катта. Пандемия шароитида кислород бошқа шаҳар ва ноҳиялардан кельтириларди. Бу цех ишга тушиши билан ноҳия тиббиёт муассасаларини кислород билан таъминлаш муаммоси ҳал этилади. Таъмир ишлари ноҳия раиси вазифасини бажарувчи Аъзам Ализода доимий эътиборида турибди.
-Касалхонанинг аёллар касалликлари бўлими ноҳиянинг ватанпарвар ва саховатли тадбиркорлари ёрдами билан таъмирдан чиқарилмоқда. Бош духтурнинг айтишича, касалхонанинг реанимация бўлимини ҳам таъмирдан чиқариш режалаштирилган. Бу ишлар яқин орада бошланади, -деди С.Мирзоев.
Касалларни даволашда замонавий тиббиёт ускуналарининг алоҳида ўрни бор. Бу йўналишда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-миллат пешвоси, Тожикистон Республикиси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг қўллаб-қувватлаши натижасида соғлиқни сақлаш соҳаси йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Яқинда Тожикистон Республикаси соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги томонидан мазкур касалхона 60 турдан ортиқ тиббиёт ускуналари, дори-дармон ва касалларни даволаш учун бошқа воситалар билан таъминланди. Соғлиқни сақлаш соҳасига бўлган бундай эътибор духтурлар масъулиятини янада оширади.
Касалхонада COVID-19 касаллигининг олдини олиш ва унга қарши курашиш тадбирлари яхши йўлга қўйилган. Шу кунгача эмланиши керак бўлган аҳолининг 94,8 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини, 78,4 фоизи иккинчи дозасини олдилар. С.Мирзоевнинг айтишича, ноҳия аҳолиси масъулият ҳис қилиб, бу тадбирда фаол қатнашмоқда.
Касалхона ходимлари ватан ободлигига ҳисса қўшиш мақсадида, турли маданий-оқартув ишларида фаол қатнашмоқдалар. Улар касалхона ҳудудига 5000 тупдан ортиқ манзарали, доимо яшил дарахтлар кўчатлари ўтқаздилар, турли хил гул экдилар.
Биз уларнинг аҳоли саломатлигини тиклашдек масъулиятли ишларига омад тилаймиз.
Ўктам РИЗАЕВ

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: