ХИТОЙДАГИ АВИАҲАЛОКАТДА ҲЕЧ КИМ ТИРИК ҚОЛМАДИ

Жорий йилнинг 21 март куни Хитойда ҳалокатга учраган Boeing 737 самолётининг 132 йўловчиси, жумладан барча экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Фуқаролик авиацияси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ху Чжэньхун маълум қилди.

“21 март куни учган China Eastern Airlines MU5735 рейси бортидаги барча 123 йўловчи ва тўққиз экипаж аъзоси ҳалок бўлди”, дейди у.

Маълумот ўрнида, 21 март куни Хитойнинг Гуанчжоу автоном райони, Учжоу шаҳри, Тенг туманида China Eastern Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти ҳалокатга учради ва ўрмон ёнғинига сабаб бўлди. Фуқаро авиацияси бошқармаси бортида 132 киши, жумладан 123 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт ҳалокатга учраганини тасдиқлади. 2015 йилдан бери фойдаланилаётган лайнернинг ҳалокатга учраши мумкин бўлган сабаблари ҳозирча маълум эмас.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: