РОССИЯДА INSTAGRAM ЎРНИНИ ЭГАЛЛАШИ АЙТИЛГАН ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ БЕЛГИЛАНГАН ВАҚТДА ИШГА ТУШМАДИ

Rossgram душанба кунидан таниқли блогерлар, ҳомийлар, инвесторлар ва ОАВ учун ишлай бошлаши, апрел ўрталаридан барча учун ишга тушиши айтилганди. 

Россияда 28 март куни Instagram ўрнини эгаллаши айтилган Rossgram ижтимоий тармоғи ишга туширилиши маълум қилинганди, деб ёзди DW.

Қатор ОАВнинг қайд этишича, ижтимоий тармоқ белгиланган вақтда ишга тушмади, фойдаланувчилар тармоқни оча олмаган ва рўйхатдан ўтолмаган.

Rossgram душанба кунидан таниқли блогерлар, ҳомийлар, инвесторлар ва ОАВ учун, апрел ўрталаридан эса барча учун ишга тушиши айтилганди.

Янги ижтимоий тармоқ муаллифи интернет-маркетолог Александр Зобов бўлиб, у ўзини Telegram асосчиси Павел Дуровнинг курсдоши деб атаган.

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар профессионал фойдаланувчилари ассоциацияси раҳбари Владимир Зиковнинг айтишича, Павел Дуровнинг Александр Зобов исмли курсдоши бўлмаган.

Россияда АҚШнинг Meta компаниясига тегишли Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари 14 март куни блокланганди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: