БАКУ МАРКАЗИДА КУЧЛИ ПОРТЛАШ СОДИР БЎЛДИ. ҚУРБОНЛАР БОР

Озарбайжон пойтахти Баку марказидаги “LocationBaku” тунги клубида 3 апрел куни портлаш юз берди. Ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бор, деб ёзмоқда “haqqin.az”.  

Порталга кўра, муассаса икки ҳафта олдин очилган.

“Дастлабки тахминга кўра, портлаш газ сизиб чиқиши натижасида содир бўлган. Ички ишлар вазирлиги ходимлари воқеа жойида ишламоқда. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳалок бўлганлар ва ярадорлар сони аниқланмоқда”, дейди Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Эҳсан Заҳидов

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аниқлик киритишича, 24 нафар ярадор – 13 эркак ва 11 аёл тез ёрдам машиналарида Бакудаги шифохоналарга етказилган. Уларнинг аксариятида куйиш жароҳатлари бор.

“Дастлабки маълумотларга кўра, тунги клубда юз берган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлган”, деган тез ёрдам ходимлари

Ҳодиса жойига шаҳар ҳокими Элдар Азизов ва Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Этибар Мирзоев етиб келган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: