ТУРКМАНИСТОНДА ХУСУСИЙ ТАКСИЧИЛАРГА МАШИНА ОЛД ОЙНАСИГА ПРЕЗИДЕНТ СУРАТИНИ ЁПИШТИРИШ МАЖБУРИЯТИ ЮКЛАНДИ

Туркманистоннинг Мари вилоятида йўл полицияси хусусий таксичилардан машина олд ойнасига президент Сердар Бердимуҳамедов суратини ёпиштиришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Озодлик радиоси туркман хизмати хабар берди.

Сердар Бердимуҳамедовни отаси Гурбангули Бердимуҳамедов ўрнига президент сифатида қасамёдга келтириш маросими 19 март куни ўтказилган эди.

Марказий сайлов комиссияси Сердар Бердимуҳамедов халқаро кузатувчиларсиз ва муддатидан олдин ўтказилган сайловда 72,97 фоиз овоз олганини эълон қилган.

Сердар Бердимуҳамедов президентлик лавозимига киришиши билан мамлакатда Гурбангули Бердимуҳамедовнинг портретлари Сердар Бердимуҳамедовникига алмаштирила бошланди.

Хусусий таксичиларнинг айтишларича, йўл полицияси уларга Сердар Бердимуҳамедовнинг 210х75 мм. ўлчамдаги портретини 5 манат (1,5) доллардан сотмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: