ҚОЗОҒИСТОНДА ЮК ПОЕЗДИ РЕЛСДАН ЧИҚИБ КЕТИШИ ОҚИБАТИДА 5ТА ВАГОН ДАРЁГА ТУШИБ КЕТДИ

Поезд соатига 37 километр тезликда ҳаракатланаётган бўлган.

Шарқий Қозоғистон областидаги Оскемен – Кумистау темирйўл участкасида 18та вагон релсдан чиқиб кетди. Бешта вагон Иртиш дарёсига тушиб кетди, деб хабар берди Tengrinews.kz «Қазақстан темир жоли» компанияси матбуот хизматига таяниб. 

«3 апрел куни соат 12.04да Шарқий Қозоғистон областидаги Оскемен – Кумистау темирйўл участкасида юк поездининг 18та вагони релсдан чиқиб кетди. Поезд соатига 37 километр тезликда ҳаракатланаётган бўлган. 5та вагон дарёга тушиб кетган», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, руда юкланган икки вагон Россияга тегишли бўлиб, қолган 16 вагонда «КазцинкТемирТранс» жамиятига қарашли юк олиб кетилаётган бўлган.  

«Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳолатнинг сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тузилди», — деб маълум қилган темирйўл компанияси. 

Транспорт полицияси департаменти мазкур ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари ўтказилаётганини маълум қилган.  

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: