РАСМАН: ВЛАДИМИР ЖИРИНОВСКИЙ ВАФОТ ЭТДИ

Бугун, 6 апрел куни Россия Либерал-демократик партияси раиси 75 ёшли Владимир Жириновский вафот этди. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин “Интерфакс”га маълум қилди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 25 март куни ҳам Жириновский вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ кейинроқ сиёсатчининг ўлими тасдиғини топмади.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Жириновский жорий йилнинг 2 феврал куни коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланганди. Орадан бироз ўтиб, унинг сунъий нафас олиш аппаратига улангани ва тиббий кома ҳолатига туширилгани айтилди.

ОАВ маълумотларига кўра, сиёсатчи ўпкасининг 70 фоизи зарар кўрган, бироқ кейинчалик унинг аҳволи яхшиланган.

Қайд этиш керакки, охирги марта Жириновскийнинг аҳволи яхшилангани, у кўрсатмалар беришни бошлагани айтилганди.

Владимир Жириновский собиқ совет давлатларига алоқадор турли хил тутуриқсиз провокацион фикрлар билдириши билан одамларга яхши таниш. Кўплаб экспертлар уни “Кремлнинг оғзи” деб ҳисоблайди.

Сўнгги бор у Қозоғистонда январ ойида юз берган тартибсизликлар СССР таркибида бўлган барча республикаларда содир бўлишини айтганди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: