РОССИЯ МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ПЕНСИЯСИГА ДОИР ҚОНУННИ ҚАБУЛ ҚИЛМОҚЧИ

Россия Федерацияси ҳукумати Давлат Думасига МДҲга аъзо давлатлар фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқларини кафолатлаш тўғрисидаги битимни денонсация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжат матни Думанинг электрон базасига жойлаштирилган.

“2023 йил 1 январдан бошлаб Шартномани бекор қилишни таъминлаш мақсадида шартномани денонсация қилиш тўғрисидаги федерал қонун 2022 йил 30 июндан кучга кириши кўзда тутилмоқда. Пенсия масаласининг нозиклигини инобатга олган ҳолда, Россия Федерациясини Битимдан чиқариш федерал қонун шаклида расмийлаштирилади”, дейилади лойиҳага берилган тушунтириш хатида.

Лойиҳанинг тушунтириш материалларида таъкидланишича, 30 йилдан кўпроқ вақт аввал имзоланган шартнома қоидалари энди “МДҲ давлатларининг пенсия таъминоти тизимининг мафкураси ва асосий тамойиллари”га тўғри келмайди, бу давлатларнинг фуқароларига пенсияга чиққанда пенсия ҳуқуқларини тўлиқ амалга ошириш имконини бермайди бермайди.

Қайд этилишича, МДҲнинг Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон каби айрим давлатлари билан янги шартномалар аллақачон имзоланган. Шундай қилиб, Россия Федерацияси томонидан шартнома денонсация қилинган тақдирда, МДҲ фуқаролари учун пенсия таъминоти тузилган янги шартномаларга мувофиқ ёки миллий қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: