ЭКВАДОРДАГИ ҚАМОҚХОНАДА СОДИР БЎЛГАН ТАРТИБСИЗЛИКЛАР ОҚИБАТИДА 20 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

Тартибсизликлар маҳбуслар гуруҳлари ўртасида қамоқхонадаги устунлик борасидаги баҳс сабабли келиб чиққан.  

Эквадордаги Эл-Тури қамоқхонасида маҳбуслар юзага келтирган тартибсизликлар натижасида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди. 

Эквадор миллий полицияси қўмондони Карлос Кабреранинг маълум қилишича, тартибсизликлар 3 апрел куни маҳбуслар гуруҳлари ўртасида қамоқхонадаги устунлик борасидаги баҳс сабабли келиб чиққан.  

Унинг сўзларига кўра, 19 киши зўравонликлар қурбони бўлган, бир киши кимёвий моддадан заҳарланиш натижасида вафот этган.

Хабар берилишича, камида 11 киши жароҳат олган. Ҳозирда қамоқхонада тартиб тиклангани айтилмоқда.

Ўтган йили мамлакатдаги Литорал қамоқхонасида рўй берган тўқнашувлар оқибатида камида 68 нафар маҳбус ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар жароҳатланганди. Сентябр ойи охирида ҳам маҳбуслар билан тўлиб-тошган ушбу қамоқхонада икки рақобатчи гуруҳ ўртасида қонли тўқнашувлар рўй бериши натижасида 119 киши қурбон бўлганди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: