ФИЛИППИНДА СУВ ТОШҚИНЛАРИ ОҚИБАТИДА ЎНЛАБ ОДАМЛАР ҚУРБОН БЎЛДИ

Охирги ҳафтада мамлакатнинг марказий ва жанубий қисмларида 200га яқин сув тошқинлари содир бўлган. 

Филиппинда тропик ёмғирлар натижасида юз берган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 28 киши ҳалок бўлди. 

Хабар қилинишича,  Байбай шаҳри яқинидаги тўртта қишлоқда содир бўлган кўчкилар натижасида 22 киши ҳалок бўлган, 20 кишини қидириш ишлари давом этмоқда. 

Давао-де-Ора ва Шарқий Давао провинцияларида юз берган сув тошқинлари яна олти кишининг умрига зомин бўлган. 

Охирги ҳафтада мамлакатнинг марказий ва жанубий қисмларида 200га яқин сув тошқинлари содир бўлган. 

Маълумот берилишича, 30 минг оила хавфсиз жойларга кўчирилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: