ТАРИХИЙ ТИЛСИМ ОРТИДАН:  ДУОЛАР МУСТАЖОБ БЎЛГАНДА…

    Биз ижодий гуруҳимиз билан тарихий жойларни ўрганиш мақсадида халқ орасида «Овчи қалъача мозори» номи билан машҳур бўлган зиёратгоҳга сафар уюштирдик. Ўзининг мусаффо ҳавосите, ширин сувь билан машҳур бўлганы Овчи қалъачи қишлоғига кириба борара эканмиз худдики қуёшнинг заррин нурларь, қишлоқнинг ҳуснига ҳусны қӯшаётгано кўч бўйларидага шафтолининг пушть гуллари, ариқларня тӯлдириб оқаётган ӯйноқи сувлар қалбларня жунбушг келтирарди. Кўзлаган манзилимизга етиб келеб машинан тушдик. Зиёратгоҳнинг орқа томонидаги зинапоя ва тор йӯлакчалардан юриб борарканмиз улкан дарахтлар соя солган бу жойнинг сокинлиги, салқин ва тоза ҳавоси ва қушларнинг ёқимли сайрашлари руҳиятимизни янада кўтарди .

Бизнинг мақсадимиз- зиёратгоҳнинг тарихини билиш бўлиб, ӯша ердаги шайх Муҳаммадаминхон ҳожи Раҳимов домланинг хонаи хосларига кириб улар билан саломлашиб ташрифимизнинг сабабини айтдик. {ожи бобо бизни муборак Рамазон ойи билан қутлаб ўтиришимиз учун жой кўрсатди ва «қўлимдан келганча саволларингга жавоб бераман», деб суҳбатлашишга рози бўлди.

-Анъанага мувофиқ, аввало, ўзингиз ҳақингизда қисқача гапириб берсангиз.

-Мен- Муҳаммадаминхон Раҳимов Овчи қалъача қишлоғида яшайман ва мана шу масжидда неча йиллардан бери фаолият юритиб, эл-юрт учун хизмат қилиб келайпман. Шуни таъкидлаб ӯтиш жоизки, бу ерда мен Жабборхон қори билан ҳамкорликда да ишлаймиз.

  -Устоз, барча учун қизиқарли бўлган Овчи қ алъача зиёратго ҳ ининг тарихи ҳ а қ ида батафсил с ӯ злаб берсангиз .

-Ушбу масжиднинг ёнида шайх Хўжа Боқирғон Сулаймонийнинг қабрлари бор. Шунинг учун кӯпчилик бу ерни «Овчи қалъачанинг масжиди» ёки «зиёратгоҳи» демасдан «Овчи қалъачанинг мозори» деб айтишади ва нафақат овчи қалъачаликлар, балки бутун вилоят аҳолиси орасида шу ном билан кенг тарқалган.

Шайх Хўжа Боқирғон Сулаймоний Х1 асрда яшаб ўтган. У киши бу ерга келганида яқин атрофда ҳеч қандай аҳоли, ҳатто бирон киши яшамаган экан.

Бир ривоятга қараганда шайх ҳазратлари билан бирга яна уч-тўрт киши бӯлишган ва улар етук бир уламодан таълим олишади. Таҳсил муддати тугагандан сўнг устозларининг розилиги ва ижозати билан турли жойларга бориб яшашади. Улар энг кўп тарқалган тасаввуф тариқатларидан бири-нақшбандийлик тариқати асосида умрет кечиришган. Баҳоуддин Нақшбанд, аввало, ислом динидаги шариат мезонларини маҳкам ушлаган ва уларнинг бузилишига йўл қуймаган буюк шахсдир.

Ривоятларга кўра, юқорида айтиб ўтганимдек, ўша толиби илмлар- Шайх Маслаҳаддин (Муслиҳиддин) Баудинний Нурий Хужандда, Шайх Хўжа Боқирғон Сулаймоний Овчи Қалъачада, Хўжа Такрут Конибодомнинг Кшаоканганка элишқишлоғк.

Шайх Хўжа Боқирғон бу ерга келганида Яртаганга илтижо қилиб: «Парвардигор, шу мавзега бир сув жорий қилгин», деб чин дилдан сўраган экан. Бир неча кун тинимсиз ёмғир ёғиб юқоридан бир ариқ сув келиб, секин-аста кӯпайиб мана шу -Хўжа Боқирғон сойи пайдо бӯлган. Яъни бу сойнинг номи бевосита Хўжа Боқирғон Сулаймоний номи билан аталади. Шайх ҳазратлари шу ерда яшаб, вафот этганлиги ҳақида аниқ маълумотлар бор.

Ёзнинг иссиқ кунларида Хўжа Боқирғон сойининг бўйи дам олувчилар билан гавжум бўлади. Хужандликларни кети узилмайди. Одамлар ният қилиб, кимдир фарзанд сўраб, кимдир дардига даво сўрайди ёки бошқа бир эзгу тилак билан атаган қўй, эчиларини олиб келиб худойи қилишарди. Зиёратгоҳ шайхидан дуо олиб кетишади. Балким, чин дилдан ишонишганлари учун ҳам бўлса керак, орзулари амалга ошиб, оз бӯлса ҳам ижобий натижасини сезишади. Ана шундан кейин бирор мушкул иш чиқса ёки муаммо пайдо бӯлса келиб, «ихлос-халос» деганларидек бу ерга шайхдан дуо олиш учун тез-тез келиб кетишади. Гӯёки, бу муқаддас жойда қилинган дуо мустажоб бӯлади дейишади…

Яна тарихга қайтсак,  кейинчалик  атрофга бир- иккита одамлар келиб яшай бошлашади ва  Овчиқалъача қишлоғи пайдо бӯлади. Шундан кейин зиёратгоҳда  1913  йилда ҳашар йўли билан қурилиш ишлари бошланиб, 1915 йилда айвон билан биргаликда   битказилган. Унгача майда-майда иморатлар қурилган бӯлиб, 1997-2002 йилларда янги масжид қад кўтаради. Халқ жума  ва ҳайит кунлари келиб намозларини ӯқиб кетишади.

  -Зиёратгоҳга бошқа давлатлардан ҳам келиб туришадими?

-Бир пайтлар  келишарди. Ӯзбекистон, Қазоғистон, чегаралар очиқ бӯлган вақтлар Қирғизистон республикасидан кўпчилик келишарди. Баъзида Россия ва бошқа давлатлардан юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар бу зиёратгоҳнинг борлигини эшитиб,таржимонлари билан келиб, Нақшбандий тариқатининг издоши ётганини эшитиб тарихи билан қизиқишади, баъзилари  дуо олиб кетишади.

-Устоз, Хўжа Боқирғон  сойидан оқадиган шифобахш сувнинг сирини нимада деб ӯйлайсиз? Бунга тиббиёт соҳаси ходимлари бирон муносабат билдирганми?

-Сой сувининг сири ҳақида ҳеч қандай фикр йўқ. Фақат одамлар сувнинг маззалилиги, ёқимлилиги учун бўлса керак,  ичишганидан кейин ўзларини енгил ҳис қилишади. Ҳам чин дилдан ишониб, яхши ниятлар қилиб “муқаддас, пок жойдан оқиб ўтаяпти”,  деб олиб кетишади.  Балки бизгача бўлган авлодларимиз  сой сувининг шифобахшлиги ёки бирор ҳислати борлигини бир-бирларига айтишган бӯлса керак. Шундан кейин оғиздан-оғизга ўтиб келаётгандир.

Зиёратгоҳга кирганимизда атрофимизда ғорлар бор эди, бизнинг онгу шууримизда ғорларнинг ҳам бирор ҳусусияти бормикин деган савол айланиб тинчлик бермас эди.

-Атрофимиздаги ғорларнинг  ҳам бирор хислати борми ?-деб яна устозга савол билан юзландик?

-Сув бу  ғорларнинг юмшоқ жойларини ӯйиб,  қаттиқ  жойларини ғорга айлантириб қӯйган. Хужандлик  {ожи Юсуф деган киши Хужанд шаҳрида сув иншоатлари бӯйича бошлиқ бӯлган экан ва ҳожи Юсуф даврида шу ердан  шаҳар  атрофига сув чиқарилган. Сувнинг боши мана шу ерда бӯлиб кичикина ғори бор сойнинг олди беркитилса, ӯша ердан сув кириб сойнинг бӯйидан  дӯнглик жойини тешиб текис жойига чиқарилиб,  ариқ қазилиб  Исписор кейин Унжи қишлоқлари ҳудудига ичимлик суви олиб борилган ва ӯшалардан бир қисми, яъни у  “коврез” дейилади шу ерда қолган.

-Ниятлари мустажоб бӯлиб яна зиёратгоҳга келиб худойи қилиб берадиганлар ҳам бӯлса керак?

-Ҳа, илгари кўп бўларди.  Тожикистон Республикасининг “Тӯй, маърака ва маросимларни тартибга келтириш ҳақида”ги  Қонуни имзоланганидан сӯнг бундай тадбирлар бӯлаётгани йўқ. Лекин “Аллоҳ етказди фарзандлик бўлдик. Келишни ният қилгандик” деб фарзандларини олиб келиб, зиёрат қилиб,  дуо олиб кетишади.

Ёз ойларида шаҳар аҳли дам олиб, зиёрат қилиш учун келишади. Чунки  шаҳарнинг ҳавосига қараганда бу ерда ҳаво ҳарорати 7-8  паст бӯлади.

Биз айланиб юрар эканмиз  бир гуруҳ қизу аёлларни ҳам учратиб қолдик ва улардан бирини ӯз таассуротларини биз билан ӯртоқлашиш учун суҳбатга чорладик:

 Зарнигор Абдураҳмонова Деваштич ноҳиясидан  эканини ва биринчи марта зиёратга келганини айтиб, сафар  таассуротларини шундай баён этди:

-Мен  бу  зиёратгоҳга  биринчи марта келишим. Биз курсдошларимиз билан зиёрат қилдик ва биргаликда бу ернинг тарихини домла-имомдан тингладик. Рости гап, бу ер масжид  эканлиги, лекин  улуғ Нақшбандий тариқатининг бир издоши-Хўжа Боқирғон ҳазратларининг  қабри борлиги  учун бу ерни мозор деб аташини билмасдик.

Яна бир таҳсинга лойиқ томони барча намоз ўқийдиганлар учун шароитлар муҳайё,  масжидни эшиклари доимо очиқ турар экан. Гўзал табиати, манзарасининг чиройлиги кўзни қувонтиради. Биз бу ерга яхши ниятлар билан келдик, Яратгандан  замонимиз тинч, юртимиз обод бӯлишини сўрадик.

Биз ҳам Зарнигор опанинг ниятлари амалга ошишини сӯраб, дуо қилдик ва устоз билан суҳбатимизни давом эттириб Шайх Хўжа Боқирғон Сулаймоний кабрларини зиёрат қилиш учун мўъжазгина уйчага кирдик. Бу хонақоҳ бўлиб, учта катта-катта тошларга арабча дуолару суралар битилган ва бир томонда латта боғланадиган нақш солинган тахта эътиборни жалб этарди. Муҳаммадаминхон домла бошчиликларида Шайх Хўжа Боқирғон ҳазратларининг қабри бошида Қуръон тиловат қилдик. Сӯнгра бизни ушбу муқаддас жойнинг тарихидан огоҳ этган устоз-Муҳаммадаминхон ҳожи Раҳимовга гуруҳимиз номидан миннатдорчилигимизни билдириб, кўтаринки кайфиятда хайрлашиб, Хужанд томон йўлга тушдик.

 Фарангиз Ба ҳ одурзода , «Ма ҳ орат» мактаби тингловчис и

Это слайд-шоу требует JavaScript.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: