РОССИЯ БАНКЛАРИГА ФУҚАРОЛАРГА НАҚД ВАЛЮТА СОТИШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ

Россия Федерацияси Марказий банки бугун, 18 апрелдан бошлаб банклар учун нақд валютани сотиш имкониятини тиклади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Марказий банк 9 мартдан бошлаб нақд валюта билан операцияларни амалга оширишнинг вақтинчалик тартибини жорий қилган, у 9 сентябргача амал қилади. Регулятор 8 апрел куни вақтинчалик тартиб юмшатилганини эълон қилди. Банклар томонидан нақд пул сотиш имконияти тикланиши билан бир қаторда, 9 мартгача хорижий валютада ҳисоб рақамлари ёки депозитлари очган ҳамда ўз ҳисобварақларидан нақд пул олиш учун белгиланган лимитни танламаган фуқароларга 11 апрелдан нафақат долларни балки еврони ҳам нақд олишга рухсат берилди.

Шу билан бирга, фуқароларнинг ҳисоб рақамларидан чет эл валютасини ечиб олишнинг умумий чегараси 10 000 доллар (ёки евродаги эквиваленти) миқдорида сақланиб қолди. Марказий банкнинг таъкидлашича, фуқаролар нақд валюта билан операцияларни амалга оширишнинг вақтинчалик тартиби давомида рублдаги валюта ҳисобварақларидан лимитдан ортиқ маблағларни олишлари мумкин. Зарур ҳолларда конвертация қилиш банк курси бўйича амалга оширилади, лекин чиқарилган сумма Марказий банкнинг эмиссия кунидаги расмий курси бўйича ҳисобланган суммадан кам бўлиши мумкин эмас.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: