ҲИНДИСТОНДА ЯШИН УРИШИ ВА КУЧЛИ ЁҒИНГАРЧИЛИК ОҚИБАТИДА ЎНДАН ОРТИҚ ИНСОН ҲАЛОК БЎЛДИ

Табиий офат Ассам штатидаги 7,3 мингдан ортиқ уйга зарар етказган.

Ҳиндистонда  яшин уриши ва кучли ёмғирлар оқибатида ўндан ортиқ инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ассам штатида 14 апрел куни чақмоқ ва шамол билан кучли ёмғирлар бошланган.

Маълумотларга кўра, Дибругарх округида тўрт киши, Барпета ва Тинсукия округларида уч нафардан инсон ҳалок бўлган. Бундан ташқари, Гоалпара округида 15 ёшли ўсмир яшин уриши оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Табиий офат Ассам штатидаги 7,3 мингдан ортиқ уйга зарар етказган. Дарахтлар ва электр узатиш таянчлари қулаб тушган.

Ҳозирда аксарият аҳоли маҳаллий мактаблар биноларида жон сақлаётгани айтилмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: