ЯПОНИЯДА САЁҲАТ КЕМАСИ ҲАЛОКАТГА УЧРАДИ

Лайнер Сиретоко яримороли яқинида чўкаётгани ҳақида хабар берган. Воқеа жойига патрул катерлари ва вертолётлар жўнатилган.

Япониянинг Ҳоккайдо ороли соҳилларида бортида 24 нафар йўловчи бўлган «KAZU I» сайёҳлар кемаси ҳалокатга учради, деб хабар берди Kyodo агентлиги.

Лайнер Сиретоко яримороли яқинида чўкаётгани ҳақида хабар берган. Воқеа жойига патрул катерлари ва вертолётлар жўнатилган.

NHK телеканалининг хабарига кўра, «KAZU I» тумшуқ томони чўка бошлагани ва тез орада бутунлай чўкиб кетишини билдирган.

The Asahi Shimbun газетасининг ёзишича, 23 апрел куни ҳалокат ҳудудида кучли тўлқин ва шамол бўлиши тўғрисида огоҳлантириш эълон қилинган.

Март охирларида Танэгасима ороли яқинида бортида саккиз киши бўлган балиқчилик кемаси чўкиб кетганди. Экипажнинг уч нафар аъзоси қутқариб олинган, бир кишининг жасади топилган, тўрт киши бедарак йўқолган. Ҳалокатга кемада чиққан ёнғин сабаб бўлгани айтилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: