ЁНИМИЗДАГИ ҚАҲРАМОНЛАР: ТЕГИРМОНЧИЛИК МАШАҚҚАТЛИ КАСБ

Бизнинг бу галги қаҳрамонимиз бир қарашда оддий, лекин  масъулиятли, шу билан биргаликда одамларга катта фойдаси тегадиган тегирмончилик касбини  мукаммал ва пухта эгаллаган меҳнаткаш инсон-Ибодулла Холматов бӯлади.

 Қаҳрамонимиз билан суҳбатлашар эканмиз унинг самимийлиги, ҳар бир саволимизга чин дилдан жавоб бериши бизни янада эркинроқ суҳбат қуришимизга имкон яратиб берди.

  -Ӯзингиз ҳақингизда гапириб берсангиз.

-Мен 1976  йили Нушофарин (Қӯшқудуқ)да оддий оилада туғилдим. Айни пайтда ҳам шу қишлоқда яшайман. Отам-Қодирқул, онам-Бувайда биз-етти фарзанд, яъни икки ўғил ва беш қизни тарбиялаб, вояга етказишган.   Мен тӯнғич фарзандман.   Ҳозирда ҳаммамиз уйли-жойли бӯлиб, ҳаётда ўз йўлимизни топиб, осойишта турмуш кечирмоқдамиз.

  -Тегирмончилик касби билан қачондан буён шуғулланасиз? Оилангиздагилар олдинлари ҳам тегирмончилик қилишганми?

Шӯролар даврида халқ орасида тегирмонга унчалик эҳтиёж йӯқ эди. Лекин мамлакатимизда  мустақиллик даври бошлангандан кейин тегирмонга эҳтиёж туғилиши натижасида биз оила аъзоларимиз билан маслаҳатлашиб, тегирмонни ишга туширдик. Бунда отам бош-қош бўлиб, ўзи тегирмонни юргизиб, ишни  бошлаб берди. Мен эса унинг ишини давом эттириб келаяпман. Ўша пайтларда баъзи қишлоқларда ҳам тегирмонлар қурилган эди.  1996 йилда каттароқ қилиб тегирмон қурдик ва ҳозир ҳам шу тегирмонни юргизиб келаяпмиз.

Буғдойни тортиш, яъни ун ҳолатига келтириш  жараёни кечади?

-Сифатли ун олиш учун тоза, ювиб қуритилган буғдой керак бўлади. Бир қоп буғдойни тегирмонга соламиз. Бу вақтда тегирмон айланиб турган бӯлиши шарт. Кейин тегирмонни мунтазам равишда бошқариб(регулировка) турамиз, сабаби буғдой ун бӯлиш вақтида катта ёки жуда майда бӯлиб кетмаслиги,  шу билан бирга жуда кӯп ёки  кам тушиб кетмаслига учун. Лекин биз нон қилиш ишлатиладиган буғдойни кӯпроқ майда қилиб чиқариб берамиз.

 -Бир қоп буғдойни тортиш учун қанча вақт сарфланади?

-Бир қоп буғдойни, асосан ярим соатларда ёки ундан ортиқроқ вақтда тортиб чиқарамиз. Олдинлари  кичкина тегирмонда бир қоп буғдойни чиқариш учун жуда кӯп вақт кетар эди, лекин ҳозир  тегирмонимизни ҳажмини катталаштирганимиздан буён  ишимиз анча енгиллашди. Тегирмон қанча катта бӯлса, буғдойни ун қилиб чиқариш шунча тез бӯлади. Яна электр қувватига ҳам боғлиқ. Агар электр қуввати яхши бӯлса, узилиб қолмаса, ишимиз шунча тезроқ бӯлади.

Бу иш сизга қийинчилик туғдирмайдими?

-Ҳа, ҳар бир ишнинг ӯзига яраша  машаққатли томонлари бўлади. Айниқса, бизнинг ишда қийинчилик доимо бўлиб туради. Масалан,  одамлар буғдойни олиб келишганда баъзилари нам бӯлиши мумкин. Шу нам буғдойни тортиш жуда қийналамиз. Сабаби, ӯша нам буғдой тегирмонда тортилиш вақтида ҳамир бӯлиб қолади. Кейин уни тозалаб олиб, бошқа қуруқ буғдой солиш керак. Иш бор жойда муаммо бор деганларидек, мушкулликларсиз иш бўлмайди.     

-Фарзандларингиздан биронтасида сизнинг  касбингизни ўрганишга қизиқиш борми?

-Ҳа, албатта, уйдагилар деярли ҳаммалари тегирмонни ишлатишни  жуда яхши билишади. Лекин иккинчи ӯғлим-Жалолиддиннинг бу ишга қизиқиши ўзгача. Ёш бӯлишига қарамай у бу касбнинг сирларини мукаммал ӯзлаштирган. Ӯзи ҳам мустақил равишда тегирмонни бемалол ишлатади.

Тегирмончиликдан бошқа  қӯшимча ишингиз борми?

-Мен фақат тегирмон бошқариш  билан чекланиб қолмаганман. Уйда устачилик билан ҳам шуғулланиб тураман. Темирдан, тахтадан турли нарсалар ясаш яна бир севимли машғулотим. Одамлар ӯзлари келиб буюртма беришади,  шунга  қараб хоҳлаган нарсаларини ясаб бераман. Шу билан бирга уй қуриш бўйича  ҳам устачилик қиламан. Ким уй ёки бошқа  иншоотлар қурдирмоқчи бўлса,  ӯзлари чақиришади. Бориб қӯлдан келганча ишимни сифатли ва кўнгилдагидек қилишга ҳаракат қиламан.

егирмончилик даромад манбаи бўла оладими?

-Албатта, бу бизнинг рўзғор юритишимиз учун асосий даромад манбаи ҳисобланади. Буғдой тортиб, ун қилиб халқимиз эҳтиёжини қондирамиз. Халққа фойдаси тегаётган бу ишимиз оиламиз учун ҳам фойда келтириши  табиий ҳол. Катта ӯғлим-Ӯрозали Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги  тиббиёт коллежида, кичик фарзандаларим эса ҳали  мактабда ӯқишмоқда. Аллоҳга шукурлар бўлсинким, тегирмончиликнинг ҳалол нони орқали дастурхонимиз фаровон, рўзғоримиз бут ва иқтисодий жиҳатдан танқислик сезмаймиз.

 -Фарзандларингиз келажакда касбингизни давом эттиришларини  ҳоҳлармидингиз?

-Бўлмасам-чи, чунки бу касб мен ва фарзандларим учун ота мерос касб ҳисобланади. Лекин мен фақат тегирмончилик касби билан чекланиб қолишларини ҳоҳламайман. Инсоннинг ҳунари,  касби қанча кӯп бӯлса шунча яхши деб ӯйлайман. Шунинг учун ҳам катта ӯғлим тиббиёт соҳасини танлаганида қаршилик кўрсатмадим. У келажакда ӯзининг соҳаси бӯйича ишлаши мумкин ва қўшимча равишда, агар хоҳласа тегирмончилик билан ҳам шуғулланиши мумкин. Фарзандларим ҳам, аллақачон касбимнинг сирларини  яхши ўрганишиб олишган. Шунинг учун фарзандларим менинг  бу касбимни ота мерос касблари сифатида ҳурмат қилиб, эъзозлаб фойдаланишлари ва ўз  оилаларини моддий жиҳатдан таъминлашда ҳисса қўшишларини хоҳлардим.

Сизнинг мижозларингиз фақат ҳамқишлоқларингизми ёки бошқа қишлоқлардан ҳам буюртмачилар келишадими?

-Ўзимизнинг ҳамқишлоқлар билан бирга қӯшни қишлоқлардан ҳам ун қилиб беришимиз учун буғдой олиб келишади. Баъзи қишлоқларни ўзида ҳам тегирмон бор. Лекин бирон сабаб билан тегирмон ишламай қолган ҳолатларда ўша қишлоқлардан одамлар келиб бизнинг  хизматимиздан фойдаланишади. Мен эл-юрт оғирини енгил қилаётганимдан жуда хурсанд бўламан ва қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

  -Тегирмончилик қилиш учун жисмонан бақувват бўлиш керак деб ўйлайсизми?

-Жисмонан кучли бўлиш билан бирга бизнинг иш жараёнимиз инсондан сабрлиликни талаб этади. Сабаби буғдойни тортиш вақтида, яъни ун ҳолатига келтириш жуда секин амалга ошади. Иш тугагунча сабр-тоқат билан кутиш руҳиятимиз дам олишига  имкон яратиб беради. Мени шошмай иш қилишим, сабрли бӯлишимда касбим муҳим ўрин тутади.

-Сиз билан суҳбатимиз жуда қизиқарли ва мароқли бӯлиб ӯтди. Тегирмончилик касби ҳақида бизга маълумот берганингиз учун раҳмат!

 Суҳбатдош Ҳулкарой ЖИЯНБОЕВА,

“Маҳорат” мактаби тингловчиси

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: