БАА ПРЕЗИДЕНТИ ВАФОТ ЭТДИ

13 май куни Бирлашган Араб Амирликларининг Президенти Халифа ибн Заид ибн Султан Ал-Наҳаён 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда. 

Маълумот учун, Халифа ибн Заид ибн Султан Ал-Наҳаён Амирликнинг иккинчи Президенти ҳисобланади. У 2004 йилдан буён ушбу лавозимни эгаллаб келаётганди.

Халифа ибн Заид ибн Султан Ал-Наҳаён 2004 йил 3 ноябрда отаси вафотидан сўнг Бирлашган Араб Амирликларининг иккинчи Президенти бўлди. Унинг бошқарув сиёсати ғарбпараст, ислоҳотга йўналтирилган сиёсат сифатида баҳоланади.

“Forbes” журналининг 2008 йилдаги маълумотларига кўра, у 15 миллиард доллар бойлиги билан дунёдаги энг бой одамлардан бири бўлган ва унинг оила аъзоларининг бойлиги 150 миллиард долларга баҳоланган.

 

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: