ҚОЗОҒИСТОНДАН ЧЕТГА ШАКАР ОЛИБ ЧИҚИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ

Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирининг тегишли буйруғи 23 майдан кучга киради. 

Қозоғистондан четга шакар олиб чиқиш тақиқланади. Бу ҳақда «Казинформ» хабар берди.

Хабарда айтилишича, олти ой муддатга шакар ва шакар хомашёсини Қозоғистондан четга олиб чиқиш тақиқланади.

Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирининг бу борадаги тегишли буйруғи 23 майдан кучга киради.

Аввалроқ Қозоғистон шакар импортини 32 фоизга камайтиришни режалаштиргани айтилганди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: