APPLE ВА GOOGLE ЎЗ ДЎКОНЛАРИДАГИ 1,5 МИЛЛИОНДАН ОРТИҚ ИЛОВАНИ ЎЧИРИБ ТАШЛАЙДИ

Икки йилдан буён янгиланмаган иловалар Google Play дўконида 869 мингтани, App Store дўконида эса 650 мингтани ташкил этади. 

Android ва iOS учун мўлжалланган 1,5 млн илова икки йилдан буён янгиланмагани учун Google ва Apple рақамли дўконларидан ўчириб ташланади. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Pixalate экспертларининг сўзларига кўра, бундай иловалар Google Play дўконида 869 мингтани, App Store дўконида эса 650 мингтани ташкил этади.

Қайд этилишича, «унутилган» иловаларнинг аксариятини таълимга оид иловалар, справочниклар ва ўйинлар ташкил этади.

Апрел охирларида Apple компанияси эскирган иловаларни App Store’дан ўчириб ташлашини эълон қилганди. Google эса янгиланмаган иловаларни қидирувда чиқмайдиган қилиб яшириб қўяди.

Таъкидланишича, эскирган иловаларни бузиб кириш осон бўлиб, бу смартфонлар эгалари учун хавф туғдиради.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: