Бу юртда алп чинорлар ўсар…

Зукко ўқувчи мақоланинг сарлавҳасини ўқиганидаёқ гап нима ҳақида кетишини англаб етади. Чинорлар мангулик, сабру тоқат рамзи. Юртимизнинг бирон бир минтақаси  йўқки, чинор дарахтлари бўлмаса.

Бугун Суғд вилоятининг гўзал Жаббор Расулов ноҳиясидаги хушманзара  Fўлакандоз қишлоғида бир неча асрларга тенгдош бўлган булоқ (500 йил тарихга эга) ва азим дарахтлар мавжуд. Албатта, суҳбатимиз давомида булар ҳақида ҳам  тўхталиб ўтамиз.

Келинг, яхшиси Fўлакандоздаги халқ тили билан айтганда 500 йиллик булоқ ва 200 йиллик дарахтлар ҳамда  бир жуфт осмонга бўй чўзган 70 ёшга кираётган чинор дарахтлари тўғрисида Тожикистон Республикаси Маорифи аълочиси-Нурилло Соқиев билан суҳбатлашамиз.

 -Устоз, ушбу чинорларнинг тарихи ҳақида сўзлаб берсангиз.

-Бу чинорларнинг экилиши, умуман тарихига доир жуда кўп маълумотлар мавжуд бўлиб,  1953 йили  Жомеъ масжиди имоми, умрини илм олишга бағишлаган, чуқур диний ва дунёвий билим соҳиби, кароматли инсон Авлиё Махсум бобо, мутавалли Толиб бобо Мирбобоев, масжид қоровули Насрулло Боқиевлар экишган. Бу чинорларнинг  қачон экилганини эса орадан 17 йил ўтиб, яъни 1970 йилда Баширбой Авлиёев темирга муҳрлаб унинг танасига ўрнатиб қўйган.

Авлиё Махсум бобо  айтиб ўтганимиздек жуда билимли инсон бўлиб, ўз даврида илм олишга бўлган қизиқишлари туфайли  30 йил давомида,  яъни 10-йил Хужанддаги мадрасада таҳсил олиб, ундан кейин 20 йил Ўзбекистон республикасининг Бухоро шаҳридаги мадрасаларида ўз билимларини ошириш билан машғул бўлган. У  олган билимларидан инсонларни манфаатдор бўлишини, ўзи ҳам ҳаётда фойдаланишини жуда ҳам хоҳлаган. Аммо бу орзулари амалга ошмайди, чунки бунга улгуролмайди. Бу ҳақида вафотидан олдин: «Мен ўзимнинг олган билимларимни фақатгина 10 йиллигини ишлата олдим холос. Афсуски,  20 йил олган билимларимни ўзим билан олиб кетаяпман»,  деган экан.

Кароматли инсон деганимизнинг сабаби Авлиё Махсум бобо кўп нарсаларни олдиндан айтиб берадиган инсон бўлган. Ушбу воқеа бунинг яққол далилидир.  Усталар масжиднинг устки қисмини очиб таъмирлаб, устини ёпаётган пайтда   ёғочни аниқ ўлчаб, чамалаб  қўйишган бўлишса-да,  калталик қилиб қолади.  Шунда  усталар Махсум бобо хонадонларига келиб  ушбу муаммони айтишганида у киши «албатта, етади, қўяверинглар», деган.

Усталар унинг гапидан сўнг ортга, яъни масжидга қайтишади ва Махсум бобо уларни ортидан йўлга тушади.  Етиб бориб «қани энди кўтаринглар, бемалол  қўяверинглар, етади» дейди. {ақиқатан ҳам, янгигина калталик қилиб турган етмаган ёғоч роппа-роса келади. Масжид усти ҳам бу азиз инсоннинг кароматлари билан  беркилади.

{озиргача савлат тўкиб турган бу чинорларнинг қуриб қолмаслигига, кўркам, азим тус олиб ўсишига, иссиқ кунларда унинг сояси жонларга ҳузур бахш этиб туришига ҳам  шу ҳурматли  инсон сабабчи бўлган, деб ўйлайман.

-70 йилдан бери кўкка бўй чўзиб турган бу чинорлар яна қандай сир асрорларга эга деб ўйлайсиз?     

-Айни пайтда чинорларнинг баландлиги 35 метр, айланаси бириники 4-метр 30см, иккинчисиники эса 3-метр 60см ни ташкил қилади. Бир қарашда асрларга тенг дарахтлар олдида бу чинорлар ёш ҳисобланса-да, лекин сир-синоатларга ҳам эга бўлиши керак.

Мисол тариқасида Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида Китоб тумани бўлиб, у ерда бир дарахт бор экан. Бир пайтлар дарахтнинг ичи мактаб, яъни 30 киши сиғадиган бир синфга мўлжалланган жой бўлган. Ковагининг кенглиги шунчалик катта бўлган бўлса, демак бундан кўриниб турибдики у дарахтнинг экилганига 1000-1500 йил бўлган ва у 10-15 асрлик тарихга эга ҳисобланади. Қани энди ана шундай тарихларга бой дарахтлар бизда ҳам бўлганда эди.

Яна қўшимча тарзда шуни айтиб ўтиш жоизки, Fўлакандоз қишлоғининг қадимги  мавзеси бўлган Тепатай яқинидаги Fафур Fулом кўчаси 50-уй эгаси Раҳмат бобо Пўлатовнинг уйини олдида  ҳам қарийб 500 йиллик тутнинг тўртдан бир қисми энгашган ҳолда ўсиб турибди. Ўзим кўрган 300 йиллик тут дарахтлари Мамашариф Шукуров, {асанбой Раҳмоновлар ҳовлиларида ҳам кенг қулоч ёзиб, хонадон кўркига кўрк қўшиб турибди. Бу  дарахтлар кўпчиликни  очликдан, ўлимдан сақлаб  қолган нажоткор дарахтлар ҳисобланади. Шу сабаб ҳам улар ҳақида қисқача маълумот беришни жоиз деб билдим.

-Чинорларни парвариш қилиб келаётган инсонлардан яна кимларни айта оласиз?

-Чинорлар экилгандан кейин масжиднинг ички қисмида жойлашганлиги сабабли кўпроқ масжидда фаолият юритадиган инсонлар эътибор қаратишган. Улар чинорларни парвариш қилишда ўз хизматларини аямайдилар.  Йиллар давомида чинорлар бўй чўзгани сари тарвақайлаб кетган шохларини  буталанади, суғорилади, таги юмшатилиб, оқланади ўйлайманки чинорларимиз авлоддан-авлодга тирик тарих сифатида сақланиб келинади.   Авлиё Махсум бобо, Мирхолиқ бобо Раҳимов, Мирзааҳмат сўфи, Саймамат Поччоевнинг акаси, Вафо Махсум бобо, Зикрулло бобо Fаффоров, ҳозирда вилоят диний идорасининг раҳбари, Суғд вилоят уламолар кенгаши раиси {усанжон домла, улардан кейин ҳозирда Отажон домла Мадаёров щозирги кунда парваришлашда ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

-Бу чинорлар экилишидан олдин уларнинг ўрнида, яъни  масжид атрофида нималар мавжуд бўлган?

-Чинорлар экилишидан олдин бу қишлоқнинг ён атрофи қўрғон бўлган. Қўрғон деворининг ички қисмида аҳоли  турар-жой манзиллари жойлашган. {аммамизга маълумки сувсиз ҳаёт йўқ. Қаерда сув фаровон бўлса одамлар  ўша ерда яхши турмуш кечиришади.

Қўрғон барпо қилинмасдан олдин у ердан бир кичик булоқ бўлган.  Қўрғон атрофига кўчиб келганлар ҳам бу сувдан самарали фойдаланишган. Қўрғон деворлари халқни душманлардан ҳимоя қилиш учун қурилган.  Маълумотларга кўра душман қишлоққа ҳужум қилганида ва қишлоқни қамалга олган вақтда аҳоли  ўзларининг яшаш учун керак бўлган барча маҳсулотларини шу ердан олишган. Шу билан бирга асосий ичимлик суви бўлган бу булоқ барчани ўлимдан сақлаб қолган. Инсонлар щеч щам сувга мущтож бўлмаган. Булоқ  сувининг ҳажми унчалик  кўп бўлмаган, лекин тўхтовсиз чиқиб турган. Халқ эҳтиёжидан ортиб қолган сув ён-атрофдаги ерларда деҳқончилик қилиш учун ишлатилган десак муболаға муболаға бўлмайди. Булоқ  500 йилдан буён тўхтамай оқиб туради. Унинг атрофи ўраб қуйилган.  Бундан кўриниб турибдики 5 асрни ўз ичига олган бу булоқ чинорлар каби инсонлар ҳаётида муҳим ва нажотбахш бир мўжиза ролини бажаради. Булоқ фақат қўрғон ичида  яшовчи инсонлар учун хизмат қилган дейиш тўғри бўлмас, чунки унинг сувидан вазият тинч  пайтларда ҳам қишлоқдан ташқарида яшовчи инсонлар ҳам фойдаланишган. Булоқ атрофида жойлашган масжид деворлари булоқдан чиққан сув туфайли нам ва зах тортган, сел келиши натижасида  анча яроқсиз ҳолга келиб қолган. Ўша вақтларда Мирзофайзулло бобо Поччоев  янада зах тортмасликни олдини олиш булоқ ҳовузга айлантирилган. Унинг бир томонига 9 машина бетон қоришмасини ташлашган. Бетон қаттиқлашиб ҳовузнинг бир қисми беркитилган бўлса-да булоқ қарийб кичраймаган. Бундан кўриниб турубдики ҳовузга айлантирилган бу булоқнинг ҳажми анча каттадир.

Масжид атрофидан бошланган девор, яъни қўрғон 13 асрда барпо қилинган. Демак унга 800 йил бўлган. {озирда йиллар давомида рўй берган табиий ўзгаришлар ва табиат ҳодисалари туфайли қўрғон деворлари ўзгача ту солган. Унда мавжуд бўлган баъзи тарихий нарсалар йўқолиб кетган, лекин музейларда унинг кўриниши макет  кўринишида  сақланиб келиняпти.

-Қизиқарли суҳбат учун миннатдорчилик билдирамиз.

-Раҳмат. Оз бўлса-да қишлоғимиз кўрки бўлган чинорлар, булоқ ҳақида маълумот бера олган бўлсам ўзимни бахтиёр ҳисоблайман.

 

Жасурбек ТУРСУНХЎЖАЕВ,

«Маҳорат» мактаби тингловчиси.

 

 

 

 

 

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: