ДУНЁНИНГ 33 МАМЛАКАТИДАГИ 600ДАН ОРТИҚ БОЛАЛАРДА НОМАЪЛУМ ТУРДАГИ ЎТКИР ГЕПАТИТ АНИҚЛАНДИ

Мутахассислар касаллик юқиш манбаси ва қўзғатувчининг юқиш йўлларини ҳозирча аниқлай олмаган. 

Апрелдан буён дунёнинг 33 мамлакатидаги 650 нафар болада номаълум турдаги ўткир гепатит аниқланди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.

ЖССТ маълумотига кўра, энг кўп касалланганлар Буюк Британия (222 нафар) ва АҚШда (216) қайд этилган.

Инфекция Аргентина, Австрия, Белгия, Болгария, Канада, Кипр, Дания, Франция, Греция, Индонезия, Ирландия, Исроил, Италия, Япония, Малдив, Мексика, Молдова, Нидерландия, Норвегия, Фаластин, Панама, Полша, Португалия, Жанубий Корея, Руминия, Сербия, Сингапур, Словакия, Словения, Испания ва Швецияда аниқланган.

Евроиттифоқ мамлакатларида касалланганларнинг 75дан ортиғи беш ёшдан кичик болалардир. ЖССТ хабарида айтилишича, бемор болаларда ўткир жигар етишмовчилиги ривожланмоқда.

Олти фоиз ҳолатда болаларда жигар трансплантацияси ўтказиш талаб қилинган, тўққиз нафар бола вафот этган.

Мутахассислар касаллик юқиш манбаси ва қўзғатувчининг юқиш йўлларини ҳозирча аниқлай олмаган. 

Номаълум турдаги ўткир гепатит билан касалланиш дастлаб апрел бошларида қайд этилганди. 5 апрелга келиб Шотландияда ўнта ҳолат аниқланган, 8 апрелда эса Буюк Британия бўйича касаллик юқтириш ҳолатлари 74тага етган.

23 апрел куни ЖССТ бир ойликдан 16 ёшгача бўлган 169 нафар болада касаллик қайд этилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳолатларнинг бирортасида ҳам гепатитнинг А, В, С, D ва E турлари аниқланмаган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: