НИГЕРИЯДА БЕПУЛ ОЗИҚ-ОВҚАТ ТАРҚАТИЛИШИ ВАҚТИДА 31 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

Фожиа бепул озиқ-овқат ва буюмлар турган залга оломон бостириб кириши оқибатида пайдо бўлган тиқилинч сабабли юз берган. 

Нигерия жанубида эҳтиёжманд аҳолига бепул маҳсулотлар тарқатилиши вақтида 31 киши, жумладан, бир ҳомиладор аёл ва болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда PM News нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, эрталаб тадбир ўтказиладиган черков яқинида минглаб одамлар тўпланган.

Фожиа бепул озиқ-овқат ва буюмлар турган залга оломон бостириб кириши оқибатида пайдо бўлган тиқилинч сабабли юз берган. 

Кейинроқ черков юридик маслаҳатчиси ва тадбир ташкилотчиси полиция томонидан қўлга олинган. Тиқилинчда жароҳатланганлар шифохонага олиб борилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: