НИГЕРИЯДА МАЙМУН БЕЗГАГИ КАСАЛЛИГИДАН ИЛК ЎЛИМ ҲОЛАТИ ҚАЙД ЭТИЛДИ

Нигерияда маймун безгаги касаллигидан илк ўлим ҳолати қайд этилди, деб хабар берди мамлакат касалликлар профилактикаси ва назорати маркази (NCDC).

«2022 йил 29 май ҳолатига кўра, мамлакатнинг 9та штатида 21та ҳолат тасдиқланган. Йўлдош касалликлари бўлган 40 ёшли бемор вафот этди», — дейилади марказ хабарида. 

Марказнинг билдиришича, мамлакатда маймун безгагига қарши кураш мултисекторал бошқармаси иш бошлаган.

Маймун чечаги биринчи марта 1970 йилда Конго Демократик Республикасида одамда аниқланган. Касалликнинг алоҳида ҳолатлари Марказий ва Ғарбий Африка мамлакатларида кузатилган.

20 май куни Германияда инфекциянинг биринчи ҳолати аниқланган. Бунгача Европада, жумладан, Буюк Британия, Португалия, Испания, Италия, Франция ва Белгияда бу юқумли касалликнинг бир неча ҳолати кузатилган эди.

Ҳозирги кунга қадар Европа ва Шимолий Америкада одамларда маймун чечаги инфекциясининг юздан ортиқ ҳолатлари қайд этилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: