ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДИ РЕЛЬСДАН ЧИҚИБ КЕТИШИ ОҚИБАТИДА 17 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

Эронда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди. Оқибатда 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда YJC ахборот агентлиги расмийларга таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Жанубий Хуросон вилоятида юз берган ва бунга поезд ҳамда экскаваторнинг тўқнашуви сабаб бўлган.

Вилоятдаги Эрон Қизил Ярим Ой Жамияти маълумотларига кўра, поездда 430 га яқин йўловчи бўлган.

Ҳодиса оқибатида 17 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган, бироқ ҳозирда қутқарув хизматлари машиналарнинг бошқа қисмларини ўрганаётгани сабабли уларнинг сони ортиши мумкин”, дейилади хабарда. 

Аввалроқ, “Tasnim” агентлиги поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлгани ва 50 га яқин киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июнь куни Хитой жанубидаги Гуйчжоу провинциясида тезюрар йўловчи поезди қисман рельсдан чиқиб кетганди. Оқибатда машинист ҳалок бўлди, 8 киши жароҳатланган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: