МЕКСИКАДА ОСМА КЎПРИК ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА ҚУЛАБ ТУШДИ

Мексиканинг марказий қисмидаги Морелос штатидаги Cуернаваcа шаҳрида жорий йилнинг 7 июнь куни осма кўприк қулаб тушди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

Минтақа губернатори Морелос Куаутемок Бланконинг маълум қилишича, ҳодисада саккиз киши, жумладан, шаҳар маъмурияти раҳбари ҳам жароҳатланган. Воқеа кўприкнинг тантанали очилиш маросимида содир бўлди.

“Мен Cуернаваcа мэри Хосе Луис Уриостеги, унинг рафиқаси, ишчи гуруҳ аъзолари ва журналистлар  жароҳатланганидан  жуда қаттиқ афсусдаман. Ҳеч ким жиддий жароҳат олгани йўқ. Ёрдам бериш учун барча кучлар сафарбар этилди”, деган Морелос Куаутемок Бланко ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ҳодиса жойига шифокорлар етиб бориб, жабрланганларга ёрдам кўрсатган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: