АМИР ТЕМУРНИ ЛОЛ ҚОЛДИРГАН ТЕМИРЧИ

Темирчилик–пичоқ, устара, ханжар ва бошқа кескир асбоблар ясаш касби ҳунармандчиликнинг қадимий турларидан бири илк полеолит давридан маълум. Дастлабки кескир қурол тошдан ясалган. Жез даврида мис ва жездан пичоқлар ясаш бошланган. Темирнинг кашф этилиши пичоқ санъати тараққиётида катта бурилиш бӯлди. Шарқ мамлакатларида, хусусан, Ӯрта Осиёда пичоқ жуда қадимдан ривожланган. Кейинчалик Европа мамлакатларида расм бӯлган. Темир пичоқлар ҳақидаги маълумотлар қадимий юнон эпик шоирлари Говер ва Гесиод асарларида учрайди. 14 асрда Германия, Англия, Австрия, Франция пичоқни касб сифатида таъқиқлаб, пичоқни ошхоналарда ишлатишган.Тожикистон ҳудудида олиб борилган архив қазишмалари натижасида милоддан аввалги икки минг йилликка оид пичоқ намунаси топилган.

6-12 асрларда пичоқ ясаш ривожланиб, уни безаш технологиялари ӯзгарган. 15-17 асрларда ёнга осиб юриладиган пичоқ турлари пайдо бӯлди. Буни Навоий ва Бобур асарларига ишланган минатюралардан кӯриш мумкин. Кейинчалик пичоқнинг ӯзига хос мактаблари пайдо бӯлди. Фарғона водийси, Истаравшан, Ашт ва бошқа ерларда 20 га яқин пичоқнинг маркизлари бӯлиб, улар ӯзининг ишлаш технологииси, шакли, ихчамлиги ва безаклари билан фарқ қилган.

Пичоқ Ӯрта Осиёда эркакларнинг энг заур иш қуроли, безаги тариқасида фойданилган. Шунинг учун тожикистонликлар пичоқсозликни санъат даражасига кӯтаришган. Қадимда ҳунармандлар бир-бири билан бирикиб, бир маҳаллада яшаганлар ва маҳалла шу ном билан аталган. Ҳозир ҳам шундай маҳаллалар сақланиб қолган.

Бу касб сирлари ҳақида билиш учун Спитамен ноҳиясида яшовчи темирчи Ҳабибовлар оиласи билан суҳбатлашамиз.

-Темирчилик билан қачондан бери шуғулланиб келасиз?

-Бу касб менга ота-боболаримдан мерос қолган.Сизга аждодларим касбини машҳурлиги ҳақида сўзлаб берсам.

Ота-боболаримиз бундан бир неча асрлар олдин Бухаро томонларда Амир Темур ҳукмронлиги вақтида томирчилик қилиб ўтишган. Катта отамиздан кунларнинг бирида Амир Темур бу қилич нахини сўрайди. Катта отамиз қиличнинг нархи 2 та отнинг пули эканлигини айтади.

Бу нархни эшитган Амир Темурни жаҳли чиқади ва бу нархга норози бўлади. Катта отамиз Амирнинг бу нархга кўнмаганлигини эшитиб, қилични қайиради-ю, ерга ташлаб кетади. Бу қайрилган қилични ҳеч ким тўғрилай олмайди. Буни кўрган Амир Темур катта отамизни чақиради. У бир уринишда қилични ўз ҳолига кельтиради. Буни кўрган Амир катта отамизга 2 та эмас, балки 4 та отнинг пулини беради. Шундан бери темирчилик касби меросдан меросга ўтиб келяпти.

ҳам бу касбни ёшлик чоғимдан бери ўрганиб келяпман.

-Асосан, қандай иш қуролларини ясайсиз?

-Бугунги кунда биз 182 хил турдаги иш қуролларини ясаймиз.

Масалан:кетмон, чопқи, болта, пичоқ, халқа, тақа, йиғгич, ўроқ ва шунга ўхшаш яна кўплаб нарсаларни ясаймиз.

Бир кунда ҳар хил баъзан кўп, баъзан кам, асосан, соатга қараб битирамиз. Битта чопқи ясаш учун тахминан 1 соат вақт кетади. Битта кетмон ясаш учун эса 2-2,5 соат кетади. Биз кўпроқ буюртмага қараб ишлаймиз, буюртма кўп бўлса, кечаси 11-12ларгача ҳам, ишлаймиз. Ишда вақт шунчалик тез ўтадики, ҳатто сезмай қоламиз.

-Ишда қандай қийинчиклар бўлади?

-ҳар қандай ишда ҳам қийинчилик бўлади. Бизнинг ишда ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор. ҳеч бир нарсага осонликча эришиб бўлмайди. Иш жараёнидаги қийинчиликларимни қўлимдаги бир парча темирдан бирор фойдаси нарса ясасам чиқиб кетади. Кўп буюртма олган кунимиз кунни кун демай, тунни тун демай ўғлим ҳабибжон билан ишлаймиз. Ўғлим ҳабибжон бизнинг 9 авлодимиз бўлади, у ҳам бу касб билан шуғулланиб келади.

-Кўпроқ қандай хом-ашёлгардан фойдаланасиз?

-Мен кўпроқ ёнғоқ ва тол дарахтларидан фойдаланаман. Чопқи дастакларини ёнғоқ дарахтидан ясайман. Куз фаслида дастакларни қиртишлаб, бир қолипга кельтириб қўяман ва эрта баҳор уларни бозорга сотиш учун тайёрлаймиз. Кетмон ва бошқа иш қуроллари учун эса тол дарахти новдаларидан фойдаланаман.

Суҳбатда Хуррамзамин  қишлоқ жамоати раиси Бахтиёр Аҳмедов ҳам иштирок этдилар. Темирчи отага чопқи ясатиш учун келганлигини айтди. Суҳбат тугач, Авазжон ота бозорга ўғиллари ёнига ёрдам бериш учун борди, у ерда мижозлар кўп эди.Биз у ерда ўғиллари Ҳабибжон ака билан ҳам озгина суҳбатлашдик.

Ҳабибжон Ҳабибов 1997 йилда туғилган. У темирчилик касби билан ёшлик чоғларидан бери шуғулланиб келат экан. Улар ҳам худди отаси каби аждодлари ҳақида фахрланиб айтиб берд ива келажакди ўз фарзандларига ҳам ўргатишни айтди.

Ҳабибовлар оиласи билан бўлган суҳбат мазмунли ва мароқли, такрорланмас бўлиб ўтди. Биз бу оилага сиҳат-саломатлик ва ишларига ривож тилаймиз. Ҳеч ҳам чарчаманг, доимо эл-юрт ардоғида бўлинг.

Хулкарой Джиянбоева ва Шоҳида ЮЛБАРСОВА

«Маҳорат мактаби» тингловчиси.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: