ХИТОЙ ЭНГ ЗАМОНАВИЙ АВИАТАШУВЧИ КЕМАСИНИ СУВГА ТУШИРДИ

Кеманинг сув сиғими 80 минг тоннадан ортиқ. У оддий трамплин ўрнига электромагнит катапулталар билан жиҳозланган. Узунлиги 320 метрли кемага Тайванга энг яқин масофада жойлашган Фуцзян провинцияси номи берилган. 

Хитой ўзининг энг замонавий «Фуцзян» авиаташувчи кемасини сувга туширди, деб хабар берди Reuters

Хабарда айтилишича, Шанҳайдаги Jiangnan Shipyard верфи тўлалигича Хитой лойиҳаси асосида қурилган учинчи авиаташувчи кемасини сувга туширган. 

Кеманинг сув сиғими 80 минг тоннадан ортиқ. У оддий трамплин ўрнига электромагнит катапулталар билан жиҳозланган. Бу самолётларнинг ҳавога тезроқ кўтарилиши ва кўп миқдорда ёнилғи захирасига эга бўлишига имкон беради. 

Эндиликда «Фуцзян» жадвалга мувофиқ синовлардан ўтказилади. 

Қайд этилишича, узунлиги 320 метрли кемага Тайванга энг яқин масофада жойлашган Фуцзян провинцияси номи берилган.  

Кемадан фаол фойдаланиш 2024 йилда бошланиши мўлжалланган. Унгача эса кема барча керакли қурилмалар билан жиҳозланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: