ҚОЗОҒИСТОНДАН ЎСИМЛИК МОЙИ ОЛИБ ЧИҚИШГА ВАҚТИНЧАЛИК ЧЕКЛОВ ҚЎЙИЛДИ

Чеклов 2022 йил 18 июндан 31 августгача амал қилади.

Қозоғистон ҳудудидан ўсимлик мойи олиб чиқишга вақтинчалик чеклов жорий этилди, деб хабар берди Tengrinews.kz.

Хабарга кўра, чеклов 2022 йил 18 июндан 31 августгача амал қилади.

Қайд этилишича, чекловдан мақсад ички бозордаги нархни барқарорлаштириш ва ўсимлик мойи тақчиллиги пайдо бўлишининг олдини олишдир.

Май ойи ўрталарида Қозоғистондан четга шакар олиб чиқиш тақиқлангани хабар қилинганди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: