АФҒОНИСТОНДА ЮЗ БЕРГАН СУВ ТОШҚИНЛАРИ ОҚИБАТИДА 400 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

Сўнгги кунларда мамлакатнинг қатор вилоятларида сув тошқинлари содир бўлди. 

Афғонистонда содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 400 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Tolo News телеканали. 

«Яқинда содир бўлган сув тошқинлари оқибатида бутун Афғонистон бўйича камида 400 киши қурбон бўлди», — дейилади телеканал хабарида. 

Қайд этилишича, сўнгги кунларда мамлакатнинг қатор вилоятлари, хусусан, Кобул, Панжшер, Хўст, Пактия, Нангарҳор ва бошқа вилоятларида сув тошқинлари юз берган.

  • «Жароҳатланганлар шифохоналарга ётқизилди. Уй-жойларига зарар етган одамлар эвакуация қилинди», — деб маълум қилди табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш вазирлиги. 

Хабар қилинишича, ўнлаб гектар ерлар сув остида қолган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: