ОРАМИЗДАГИ ОДАМЛАР:Шудрингга тӯйган қирмизи олмалар

Бугунги кунда Тожикистоннинг барча минтақаларида деҳқончилик ва боғдорчиликка алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Деҳқонлар ӯзларига ажратилган ердан унумли фойдаланиб, самарали ҳосил олиш учун ҳаракат қилишмоқда. Улар ӯз эҳтиёжларини қондириш билан бирга мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва халқ дастурхонини фаровон этишга ӯз ҳиссаларини қӯшадилар.

Биз бугун мана шундай инсонлардан бири, узоқ йиллардан буён боғбончилик билан шуғулланиб, эл-юртини ӯзининг мӯъжазгина боғидаги ширин-шакар олмалар билан таъминлаб келаётган , деҳқон хӯжалиги раиси Турон ака Юдошев билан су.

У Шаҳристон ноҳиясининг Бӯстон (Ишқили) қишлоғида туғилган. Турон ака бизга олма дарахтини етиштириш ва уни паршлаш сир — асрорлари тӯғрисида сӯзлаб берди. Унинг айтишича салкам 30 йилдан буён боғбончилик ва деҳқончилик билан шуғулланар экан. Ҳозирда 10 гектар ери бӯлиб, шундан 2 гектарида боғ яратган бӯлиб, қолган 8 гектарига ҳар хил сабзавотлар ва буғдой экинлари экишар экан.

Олма дарахтини парваришлашда сиз қ андай усуллардан фойдаланасиз ?

    — Биз ҳар бир олма дарахтини йилига икки март куз ва баҳор фаслларида табиий ӯғит билан озиқлантирамиз. Яна баҳор фаслида дарахтларга мева бермайдиган ва ортиқча ӯсиб кетган шчалри қирқилиб шакл берилади. Шакл беришда шох — шаббаларнинг бир — бирига соя беришини олди олиниб, бир текисда сийраклаштирилади. Бундан мақсад олма ҳосилни сифатини оширишдир.

Асосан, қ андай турдаги мевали дарахтларни парвариш қ иласиз ?

      — Боғимизда олма, нок, гилос ва бошқа турдаги мевали дарахтларини ӯстириб, парвариш қиламиз .

— Олма дарахтининг   қ айси навларини етиштирасиз ? 

— Олма дарахти Тожикистоннинг деярли барча ҳудудларида яхши мева берадиган дарахтлардан бири ҳисобланади. Қизил рангдаги олмаларнинг деярли барчасига ӯзининг табий қизил рангини олишда қиров ва шудрингни ӯрни катта бӯлгани сабабли, салқинроқ об-ҳаво шароити талаб қилинади. Шаҳристон об-ҳавоси эса бундан мос келади. Бизнинг ҳудудда асосан, «Симиренко», «Розмарин», ёзги эрта пишар олмалар, «Пахта олма» ва бозоргир бӯлган олмалардан «Ҳусни юсуф» ва «Карликовый» турларини этиштирамиз. Бу турдаги олмалар салқинсевар бӯлиб, ҳосилни яхши беради, шунинг учун кӯпроқ тоғли ҳудудларда етиштирилади.

    — Ҳ озирги кунда бозорда қ айси турдаги олмаларга талаб кучли ?

    — Бозоргир бӯлган олмалардан “ Ҳусни юсуф”, “Карликовый”, қизил, сариқ, беш юлдуз олма ва бошқа турдаги олмаларнинг бозори чаққон ва харидори кӯп бӯлган олмалар ҳисобланади.

Битта олма дарахтидан ӯртача ҳисобда қанча ҳосил оласиз?

— Битта олма дарахтидан унинг парваришига қараб,  ӯртача ҳисобда 40-50 йил умр кӯрадиган бӯлса  100 -150 кг гача ҳосил олиш мумкин, ёш дарахтлардан эса тақрибан 80-90 кг гача ҳосил олинади.

  — Ҳосил йиғиштириш қандай усулларда амалга оширилади?

   — Олманинг пишиш муддати май ойининг охиридан бошланиб, октябр ойининг бошларигача давом этади. Ҳар бир олма нави ӯзининг пишиш даврида ӯзига хос хусусият,  ранг ва тусга киради. Буни ҳосил теришда инобатга олиш керак. Ҳосилни йиғиштиришда мевани бир қӯл билан оҳиста ушлаб, бош ва кӯрсаткич бармоқ билан мева бандига зарар етказмасдан узиб олинади. Терилган мевалар қутиларга жойланиб омборларга сақлашга қӯйилади ёки  сотилади.

  — Олма ва олма дарахтига зарар келтирувчи ҳашоротлар ва омиллар нималар бӯлиши мумкин?

— Олма дарахтига зарар келтирувчи омиллар баҳор фаслида гуллаган вақтида кучли шамол бӯлиши, ҳавонинг ӯзгарувчанлиги, совиб кетиши, кучли  ёмғир, жала (дӯл)нинг ёғиши  бӯлиши мумкин. Яна олма дарахтида парша ва ун шудринги касалликлари бӯлиб, бу касалликлар дарахт учун хавфли саналади. Бу касалликларни олдини олиш учун дарахт куртаклари яшил ва бунафша рангга кирган  даврда фунгицид ва БИ -58 препаратларидан фойдаланамиз. Об-ҳаво ёмғирли бӯлса, ёмғирли мавсум ӯтиб кетгунча ҳар 10 кун интервал оралиғида фунгицид ёки БИ-58 сепиб туриш керак бӯлади. Олма дарахти ва мевасига зарар келтирувчи ҳашоротлар, мева канаси, олма қурти ва бошқа турдаги ҳашоротлар бӯлиб, буларга қарши курашишда БИ-58, циперфос, карате  ва бошқа препаратлардан фойдаланамиз. Бундай препаратлар касалликлар ва ҳашоротларга қарши курашишда жуда қӯл келади.

-Турон ака, олма дарахтини парваришлашга доир жуда яхши маълумотлар олдик.  Бунинг учун сизга миннатдорчилик билдирамиз.

-Раҳмат.

          Ирода Содикова ва УБАЙДУЛЛОҲ Бегимқулзода

Маҳорат” мактаби тингловчиси

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: