ИССИҚХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙМОҚДА

Биз бугун ижодий гуруҳимиз аъзолари билан биргаликда Жаббор Расулов ​​ноҳиясининг Деҳмой қишлоқ жамоатида яшовчи ва иссиқхоналарда қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари етиштираётган Усмон ака Усмоновнинг хонадонларига ташриф буюрдик.

У киши бир неча йиллардан бери деҳқончилик билан шуғулланиб, асосан, помидор , бодринг, маккажӯхори каби экинларни етиштиради. Кейинги 3 йил ичида ҳовлисига иккита 10 метрлик иссиқхона қурдириб, ҳозир ҳам иссиқхонада турли хил қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини парвариш қилмоқда .

-Иссиқхоналарнинг афзаллик томонлари ҳақида гапириб берсангиз ?

-Иссиқхонларнинг афзаллик томонлари шундаки экин тез ва сифатли ҳосил беради. Экинларни офтоб урмайди, лат эмайди. Лат маслигининг сабаби маҳсулот ерга тегмайди, яъни тепа томонга кӯтариб ипга тортиб боғлаб чиқамиз, ёмғирда қолмайди, бу ҳам иссиқхонларда ҳосил етиштиришнинг афзал томони ҳисобланади.

-Қайси пайтдан бошлаб уру ғ экишни бошлайсиз?

-Январ ойидан бошлаб уруғ экишни бошлаймиз. Биринчи қиладиган ишимиз, уруғни қоғоз стаканчаларга экиб, кӯчат холига кельтириб оламиз. Стаканга экилган помидор уруғини иссиқхонада маълум бир температурада ӯстирамиз. Тайёр белгандан сӯнг , иссиқхонанинг ичига жӯяк олиниб ӯғит солинган юмшоқ ерга кӯчатни экиб чиқамиз. Сӯнгра сув қуйиб ҳар бир пуштанинг ӯзига алоҳида кичик-кичик иссиқхонача қилиб 2 — 3 қават салафан ёпиб чиқамиз. Вақти-вақти билан помидори устини очиб ӯтаб, сув қуйиб турамиз ва тестроқ авж олиши учун минерал ӯғитлар бериб, чопиб чиқамиз. Помидор кӯчатини бӯйи кӯтарилиб баланд бӯлганидан кейин ҳар бир кӯчатга алоҳида-алоҳида қилиб ип боғлаб юқорига тортиб қӯямиз. Кӯчатимиз бӯй чӯзиб шохлаб олгандан кейин, яганак қилиб пастки шохларини олиб тамшаймиз. Ён шохларини олеб, яганак қилиб қӯйганимиздан сӯнг, гуллаб ғӯрача туга бошлагач, гулини тӯкиб юбормаслигиа ғӯрасини ташлаб юбормаслиги учун ҳар хил ҳашорот ҳамда касалликларга қарши дорилаб турамиз. Май ойнинг охирларига бориб помидор маҳсулотларимиз бозорга чиқариш учун тайёр бӯлади .

-Иссиқхонада маҳсулот етиштириш билан неча йилдан буён шу ғ улланасиз ?

-Агар хато бӯлмаса, 9- 10 йил давомида деҳқончилик қилиб помидор, шу билан бирга, картошка, бодринг, саримсоқпиёз , булғори қалампир, бақлажон ва карам маҳсулотларини ҳам экардик. Мана 3 йилдан бери худди шу маҳсулотларни иссиқхонада етиштирмоқдамиз.

Яна бир қаҳрамонимиз Жаббор Расулов ​​ноҳиясининг Фӯлакандоз жамоатида яшовчи Абдурауф Умматов билан ҳам, айнан иссиқхоналар фаолиати тӯғрисида суҳбатлашдик. Абдурауф ака ҳам ҳовлиларидаги ердан унумли фойдаланиш мақсадида кичик иссиқхона ташкил қилиб, унга цитрус мева-лимон дарахтини ӯтказди. Яна ён-атрофидаги бӯш ерга турли хил зиравор ӯсимликлар , кӯкат маҳсулотлари, редиска , бодринг ва шунга ӯхшаш рӯзғорбоб маҳсулотларни экиб, этиштирмоқда экан.

Лимон дарахтлари ҳали ёш бӯлиб , янги хосилга кирганлиги сабабли бир туп лимон дарахтидан 4-5 килограмгача ҳосил йиғиб олинар экан.

Деҳқончилик билан шуғулланиш машаққатли иш. Бунинг учун ер билан тиллашиш, меҳр бериб тер тӯкиш керак. Шундагина йил давомида қилинган меҳнатлар зоя кетмайди, аксинча, кӯзланган мақсадларга эришилади, дастурхонлар тӯкин-сочин, хонадонлар эса обод бӯлади.

 Ирода Содикова ва УМИДА Тӯйчиева

« Маҳорат мактаби » тингловчиси 

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: