ЯМАНЛИК ДИЗАЙНЕР УЧАР МЕҲМОНХОНА ЛОЙИҲАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚДИ

Меҳмонлар унга оддий самолётларда учиб боришади, учар меҳмонхонанинг ўз аэродроми бўлади.

Яманлик биотехнолог ва илмий коммуникатор Ҳошим ал-Ғолий Sky Cruise деб номланган самолёт-меҳмонхона лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Daily Star хабар берди.

Меҳмонхона атом энергиясида ишлагани сабабли мунтазам равишда ҳавода бўла олади. Меҳмонлар унга оддий самолётларда учиб боришади, учар меҳмонхонанинг ўз аэродроми бўлади.

Ал-Ғолийнинг концепциясига кўра, меҳмонхонани сунъий онг бошқаради, учувчилар эса унинг самарали ишлашини назорат қилиб туради.

Булутлар орасидаги меҳмонхонага бир вақтнинг ўзида 5 минг нафаргача меҳмон жойлашиши мумкин бўлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: