ИТАЛИЯДА МУЗЛИК КЎЧИШИ ОҚИБАТИДА ОЛТИ АЛПИНИСТ ҲАЛОК БЎЛДИ, ЯНА 19 КИШИ ҚИДИРИЛМОҚДА

Кўчки юз берган ҳудудда бўлган алпинистларнинг аниқ сони маълум эмас.

Италияда Шимолий Алпдаги музлик кўчиши оқибатида юзага келган кўчки натижасида олти киши ҳалок бўлди.

Қутқарувчиларнинг маълумот беришича, тўққиз киши жароҳатланган. Ўн тўққиз киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, улар вертолёт ва дронлар ёрдамида қидирилмоқда.

Ҳудуддаги энг баланд Мармолада тоғида улкан муз массаси кўчиб тушган.

«Қор, муз ва тошлардан иборат кўчки бир-бири билан арқонлар ёрдамида боғланган алпинистлар гуруҳи бўлган йўлга тушган», — деди Италия фавқулодда ёрдам хизмати матбуот котиби Микела Канова.

Унинг сўзларига кўра, кўчки юз берган ҳудудда бўлган алпинистларнинг аниқ сони маълум эмас.

Жабрланганлар яқин-атрофдаги шифохоналарга ётқизилган, улардан бирининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.

Музлик кўчишига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Италия ФВВ вакили Уолтер маҳаллий телевидениега берган интервюсида охирги кунларда минтақада ғайриоддий юқори ҳарорат кузатилганини айтди. Музликлар жойлашган тоғ чўққисида ҳарорат 10 даражагача исиган.

«Бу ғайриоддий иссиқ», — деди Милан.

Италиялик алпинист Райнҳолд Месснер La Repubblica газетасига берган интервюсида музлик охирги йилларда кичрайиб боргани ва тоғларда жуда кам муз қолганини айтди.

Унинг қайд этишича, музликлар баъзан ўз оғирлиги сабабли кўчади, бироқ уларнинг эришига глобал исиш ва юқори ҳарорат сабабчи.

Жастин Роулатт, иқлим масалалари бўйича муҳаррир

Биз Мармолада тоғида музлик кўчишига айнан нима сабаб бўлганини билмаймиз, бироқ бунда глобал исиш ўз ролини ўйнагани аниқ.

Алп тоғларида иқлим жуда тез ўзгармоқда: айрим баҳолашларга кўра, у ерда ҳарорат 2 даражагача юқори – бу сайёрадаги ўртача ҳароратдан икки бараварга баланд. Натижада музликлар эримоқда. 1850 йилдан буён уларнинг майдони икки бараварга камайди, 80-йиллар охирларидан бошлаб эриш тезлашди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: