ОЛМА-ОТАДА НИҚОБ ТАҚИШ РЕЖИМИ ЯНА ҚАЙТАРИЛДИ

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари ортиши сабабли ниқоб тақиш бўйича талаблар яна қайтарилади. Бу ҳақда шаҳар давлат санитария шифокори қарорида белгиланган. 

Шифокор гавжум ёпиқ жойларда (савдо марказлари, савдо уйлари, ёпиқ бозорлар, банклар, кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт заллари, автовокзаллар, спорт тадбирлари, конференциялар), жамоат транспортида, халқаро йўловчи ташиш вақтида ниқоб тақишни тавсия қилган. Фақатгина беш ёшгача бўлган болалар ниқоб тақмасликлари мумкин.

Ташкилотларга эмланиши мумкин бўлмаган ва ҳомиладор аёллар, шунингдек коронавирусга чалинган беморлар билан алоқада бўлган ходимларга масофадан туриб ишлаш тавсия қилинган.

Маълумот ўрнида, кеча, 4 июл куни шаҳар коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича “сариқ” ҳудуд дея белгиланди. Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 159 та коронавирус инфекцияси, жумладан, Олма-отада 88 та ҳолат аниқланган. Шаҳар аҳолиси 2 миллион киши.

Қозоғистонда ниқоб тақиш режими жорий йилнинг март ойида бекор қилинган эди.

 

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: