АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Жаббор Расулов ноҳиясидаги Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш агентлиги бўлимининг маълумотига кўра, 2022 йил январ-июн ойлари давомида 1801 нафар фуқаролар мурожаат қилган, улардан 922 нафари аёллардир.
2022 йилнинг январ-июн ойлари давомида 702 нафар ишсиз қолган (366 нафари аёллардир) фуқаролар корхона ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган доимий ва мавсумий иш ўринлари билан таъминландилар.
Ҳисобот даврида Агентлик бўлимида 311 нафар фуқаро иш қидирувчи сифатида қайдга олинди.
2022 йилнинг январ-июн ойлари давомида ноҳияда меҳнат бозори талаботи асосида ва Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш агентлиги бўлимининг йўлланмасига кўра 120 нафар ишсиз ва касб эгаси бўлмаган аёллар,қизлар ва эркаклар “Тожикистон катта ёшлилар таълим маркази давлат муассасаси”нинг Жаббор Расулов ноҳиясидаги филиалига 6 та ихтисос бўйича; “Тикувчилик”, “Рус тилини ўрганиш”, “Сўзана тикиш”, “Электр таъмирловчи”, “Дўппи тикиш”, “Қуроқ тикиш” каби қисқа муддатли курсларга юборилдилар. Айни пайтда 60 нафар касб ўрганувчилар курсни тугатдилар ва шаҳодатнома соҳиби бўлдилар.
Ишсиз фуқароларни, харбий хизматдан қайтган ёшларни, Тожикистон Республикасининг “Афв тўғрисида”ги Қонуни асосида қамоқхонадан озод қилинган 82 нафар фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида (2 нафари аёллар) 31минг 200 сомоний ёрдам пули ўтказилди.
2022 йилнинг январ-июн ойлари давомида 8 марта, жумладан Меҳробод шаҳарчаси жамоатида 4 марта, Гулхона қишлоқ жамоатида 2 марта, Ғўлакандоз қишлоқ жамоатида 1 марта ва Сомониён қишлоқ жамоатида 1 марта бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.
Унга кўра 130 нафар фуқаро йўлланма олди, 77 нафар фуқаро иш билан таъминланди, 45 нафар фуқаро касб ўрганиш курсларига юборилди.
2022 йил январ-июн ойлари давомида бўлим мутахассислари томонидан ишчилар ва иш билан таъминловчиларни меҳнатни ҳимоя қилиш меъёрларига риоя қилишга оид 7 марта телевидениеда чиқишлар, 7та газета ва журналда мақолалар чоп этилиб, 16та муассаса ва корхоналарда 334 тингловчи иштирокида 10та семинар-маслаҳат, 15та муассаса ва корхонада 337 тингловчи иштирокида давра столи, 19 та муассаса ва корхоналарда тушунтириш ва методик ёрдам кўрсатиш ишлари ўтказилди.
Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш агентлиги бўлими Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги дастурлари ва қарорларини амалга татбиқ этиб, халқ хизматида бўлаётгани қувонарлидир.
Ирода Содикова 

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: