Дарсларда Президент асарларидан фойдаланиш

Бизга маълумки, Тожикистон Республикасида кейинги йилларда маориф соҳасида ҳам бир қатор ижобий ӯзгаришларга эришилмоқда. Бу ӯзгаришлар, албатта, жаҳон миқёсида Тожикистон маорифининг нуфузини янада юқори кӯтармоқда. ӯқувчиларимизнинг турли халқаро фан олимпиадаларида фаол қатнашиб, фахрли ӯринларни эгаллаб келаётганлиги мамлакатимизда маориф соҳасига бӯлган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Бу соҳадаги ҳар бир ютуқ, ҳар бир чиқишлар ӯқитувчиларнинг машаққатли меҳнатлари, уларнинг ижодий изланишлари натижаси эканлиги сир эмас.*
Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигига эришган дастлабки кунлардаёқ мамлакатни ҳар томонлама тангликдан олиб чиқишнинг асосий йӯлларидан бири, албатта, соғлиқни сақлаш, саноатни тараққий эттириш билан бир қаторда маориф соҳасини ривожлантириш эканлигини Мамлакатимиз Раҳбари-Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ӯз чиқишларида махсус таъкидлаб ӯтган эди. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб маориф соҳасида босқичма-босқич янги-янги ӯзгаришларга эришила бошланди. Бу ҳол Тожикистон маорифи системасини жаҳон талабларига жавоб бера оладиган соҳалар қаторига олиб чиқдики, бунга бугунги кундаги маориф соҳасидаги ютуқлар гувоҳлик бериб турибди.*
Биламизки, мамлакатимиз Раҳбари ҳар бир чиқишларида, ҳар бир учрашувлар ва Паёмларида, қолаверса, ӯзларининг ҳар бир асарларида миллий ӯзликни англаш, миллий маданият, миллий қадриятларга алоҳида тӯхталиб ӯтганлар. Хусусан, ёш авлодга таълим ва тарбия беришда маорифчилар олдидаги асосий вазифалардан бири фан сирларини ӯргатиш билан бирга, уларга аждодларимиздан қолган бой тарихий меросни қадрлашни, миллат тарихини мукаммал ӯрганишни, фан ютуқларига эришиш билан бирга, миллий ӯзликни англашни ӯргатиш эканлигини алоҳида таъкидлаб ӯтди.*
Ёш авлодга таълим ва тарбия беришнинг асосий мақсади келажакда юрт ва Ватан равнақи, унинг эртанги кунини бунданда обод қила оладиган ва тараққий эттира оладиган, миллий маданиятимиз хазинасидан ӯринли фойдалана оладиган, ватанга муҳаббат,унинг эртанги куни учун фидойи авлодни тарбиялай олишдан иборатдир. Шундай экан, ҳар бир дарс давомида фанга оид материаллардан фойдаланиш билан бирга Мамлакатимиз Раҳбари Эмомали Раҳмон асарлари билан таништириб бориш, бу асарларнинг ӯрни Ватан равнақи учун қанчалик қимматли эканлигини уқтириб бориш ӯқувчи қалбида ӯзликни англаш, миллий маданиятимизга ҳурмат, ватанпарварлик каби туйғуларни шакллантириб боради.*
ӯрта умумтаълим муассасаларида барча фанлар қатори ӯзбек тили ва адабиёти фанларининг ҳам ӯзига хос ӯрни бор. Бу фанларни ӯргатишда ӯқувчиларга мавзуларни тушунтириш давомида дарсликдаги материаллар билан бирга Мамлакатимиз Раҳбарининг асарларидан олинган кӯчирмаларни келтириш ҳар бир дарснинг ҳам қизиқарли, ҳам замон билан боғлиқ бӯлиши ва ӯқувчилар ёдида узоқ вақт сақланиб қолишига сабаб бӯлади.*
Келинг, яхшиси дарсларда кӯчирмалардан қандай фойдаланиш мумкинлигига тӯхталиб ӯтайлик.*
Масалан, 8-синф ӯзбек тили дарсида “Эга ва кесим орасида тиренинг ишлатилиши” мавзуси ӯтилади. Шу мавзу ҳақида маълумот беришда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси- Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2006 йилнинг 18 ноябрида Қасамёд қилиш расмий маросими пайтида сӯзлаган нутқидан қуйидаги жумлани келтириш билан тушунтириш мумкин:*
…Бугун мустақил Тожикистоннинг миллий маданиятпарвар тарихи бошланганлиги унутилмас кундир.(“Рушди маориф-асоси таҳкими аркони давлат” китоби, 8- бет.) *
Бу гапда эга бошланганлиги, кесим эса кундир. Агар кесим от, олмош, сон, ҳаракат номи билан ифодаланса ва унга кесимлик қӯшимчаси -дир боғламаси қӯшилса, эгадан кейин тире қӯйилмайди. Агар кесимга кесимлик қӯшимчаси- -дир боғламаси қӯшилмаса, у ҳолда эгадан кейин тире қӯйилади:*
…Бугун мустақил Тожикистоннинг миллий маданиятпарвар тарихи бошланганлиги- унутилмас кун.*
Ёки “Тӯлдирувчи ва унинг турлари” мавзусини ӯргатишда қуйидаги фикрларни келтириш мумкин:*
Мен …барча куч ва ғайратимни Ватаннинг эзгу келажаги, …азиз халқимнинг хушбахтона ҳаётига бағишлаган эдим. (Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2006 йилнинг 18 ноябрида Қасамёд қилиш расмий маросими пайтида сӯзлаган нутқидан. “Рушди маориф-асоси таҳкими аркони давлат” китоби, 9- бет.) *
Бу жумлани таҳлил қилар эканмиз, “Мен бағишлаган эдим” бош бӯлаклар, куч ва ғайратимни – воситасиз тӯлдирувчи, келажаги, ҳаётига – воситали тӯлдирувчи эканлигини англаб етамиз. Шу билан бирга жумла мазмуни билан болаларни таништирар эканмиз, уларга буюк ва қудратли давлат ҳисобланмиш Тожикистонимиз раҳбарининг ватанпарвар инсон эканлиги, гарчи давлат Раҳбари бӯлса-да, бутун ҳаётини она- Ватанига бахшида этаётганига гувоҳ бӯлаётганимизни таъкидлаб, биз ҳам ӯз юртимиз ва халқимиз учун хизмат қила оладиган фарзанд бӯла олишимиз лозимлигини уқтиришимиз мумкин.*
9 – синфда Тӯмарис ва Широқ ҳақида иншо ёзиш пайтида қаҳрамонларнинг ӯз халқи тинчлиги ва юрти ободлиги учун чеккан заҳматларини таъкидлаб ,юқорида келтирилган жумла орқали бугун ҳам Тўмарис ва Широқ сингари қаҳрамонлар — ватанпарвар кишилар борлиги учун ҳам юртимиз тинч ва мамлакатимиз обод эканлигини тушунтириш мумкин. *
Биз яхши биламизки, адабиёт дарсларида даврнинг ижтимоий – сиёсий ҳаёти билан боғлиқ равишда халқимизнинг ҳаёти билан танишамиз. Зеро, адабиёт тарихни бадиий акс эттирувчи воситадир. Хусусан, 9- 10 – синфларда ӯтган асрлар билан танишар эканмиз, миллий маданиятимиз, миллий қадриятларимиз нечоғлик буюк тарихга эга эканлигига гувоҳ бӯламиз. Йиллар оша бизгача етиб келган буюк миллий маданиятимизни келгуси авлодга етказиб бериш бизнинг асосий вазифамиз эканлигини ёш авлодга алоҳида таъкидлашимиз лозим. Чунки бугунги кунимиз эртага аллақачон тарихга айланишини ҳаёт кӯрсатиб турибди. Шуларни таъкидлашда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2007 йил 8 сентябрда Душанбе шаҳрида Тожикистон давлат Мустақиллигининг 16 йиллиги ва Мавлоно Жалолиддин Балхий таваллудининг 800 йиллигига бағишланган йиғилишда сӯзлаган нутқидан қуйидаги жумлаларни келтириш мумкин:*
…Жалолиддин Балхийнинг ӯлмас асарлари жаҳоннинг ӯнлаб тилларига таржима қилинган. *
(“Рушди маориф — асоси таҳкими аркони давлат” китоби, 108 – бет.)*
Мамлакатимиз Раҳбарининг қуйидаги фикрларини келтириш билан бирга ӯзбек тили ва адабиёти дарсларида ӯқувчиларни ӯзликни англаш, миллий маданиятни қадрлаш, ватанпарварлик каби туйғулар руҳида тарбиялаш мумкин.*
1. Ватан истиқлоли шарофати билан, яъни юз йиллардан кейин амалий имкониятлар натижасида биз халқаро ҳамжамиятнинг комилҳуқуқли аъзосига айландик. *
(“Рушди маориф — асоси таҳкими аркони давлат” китоби, 14-бет.).*
2. Бебаҳо Наврӯз таърифи ва инсоний туйғулар баёни Рӯдакий, Фирдавсий, Хайём, Мавлоно Жалолиддин Балхий, Саъдий, Ҳофиз, Комил, Жомий, Сайидо ва бошқа таниқли адибларимиз безавол ашъорларида қаламга олинган. (Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2007 йилнинг 20 мартида Душанбе шаҳрида мамлакат зиёлилари вакиллари билан учрашувида сӯзлаган нутқидан. “Рушди маориф — асоси таҳкими аркони давлат” китоби, 21 – бет )*
3. Сизу биз Наврӯзи оламафрӯз байрамини… Мустақил Тожикистонимизда нишонлаймиз. (Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2007 йилнинг 20 мартида Душанбе шаҳрида мамлакат зиёлилари вакиллари билан учрашувида сӯзлаган нутқидан. “Рушди маориф — асоси таҳкими аркони давлат” китоби, 22 – бет)*
4. Бугун Сомонийлар сиёсий давлат мустақиллиги билан бирга тожик халқи шаклланиши ва унинг тили, маданияти учун буюк тарихий хизмат қилганидан кӯз юмиб бӯлмайди. (Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2007 йил 11 июлда Тил куни муносабати билан сӯзлаган нутқидан. “Рушди маориф — асоси таҳкими аркони давлат” китоби, 78 – бет)
5. Тил миллат ва давлатнинг бебаҳо хазинасидир. (Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2007 йил 11 июлда Тил куни муносабати билан сӯзлаган нутқидан. “Рушди маориф — асоси таҳкими аркони давлат” китоби, 80 – бет)
6. Мактаб биноси маблағ ӯтказиш манбалари асосида тикланган бӯлиб, маблағнинг умумий миқдори қарийб 56 миллион сомонийни ташкил этади. .( Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Душанбе шаҳридаги Ховалинг маҳалласида янги мактаб биносини очиш арафасида сӯзлаган нутқидан. . “Рушди маориф — асоси таҳкими аркони давлат” китоби, 89 – бет)
7. Сизу биз азиз ватанимизнинг шукуҳли тадбирлари – давлат Истиқлолиятининг байрами ва тожик миллатининг азиз фарзанди Мавлоно Жалолиддин Балхий таваллудининг 800 йиллигини нишонлаш остонасида турибмиз.( Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Душанбе шаҳридаги Ховалинг маҳалласида янги мактаб биносини очиш арафасида сӯзлаган нутқидан. “Рушди маориф — асоси таҳкими аркони давлат” китоби, 90 – бет)
8. Янги мактаб 4 миллион сомонийдан ортиқроқ маблағ ҳисобига қурилган бӯлиб, 130 ӯринга мӯлжалланган. (Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2007 йил 11 сентябрда Турсунзода шаҳрида янги умумтаълим мактаби очилишида сӯзлаган нутқидан. “Рушди маориф — асоси таҳкими аркони давлат” китоби, 111 – бет)
9. Икки миллатнинг азиз фарзандлари Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Мир Алишер Навоий акслари туширилгани бу мактаб ҳуснига ҳусн қӯшиб турибди. (Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2007 йил 11 сентябрда Турсунзода шаҳрида янги умумтаълим мактаби очилишида сӯзлаган нутқидан. “Рушди маориф — асоси таҳкими аркони давлат” китоби, 114 – бет)
10. Биз бугунги ва келажак авлод учун Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий дӯстликлари дӯстлик ва ҳамкорликнинг ажойиб ибрат намунаси бӯлишини истаймиз.
Юқорида келтирилган жумлалардан ӯзбек тили ва адабиёти дарсларида ӯринли фойдаланиш ӯқувчиларни ӯзликни англаш, миллий маданиятга ҳурмат, ватанпарварлик руҳида тарбиялашда катта самаралар беради.
Йўлдош Арслонов ва Ирода Содикова

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: