ҚИШЛОҚЛАРДА ОБОДОНЧИЛИК ВА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ АВЖИДА

Биз келгуси беш йилда ўзимизнинг барча захира, имконият ва саъй-ҳаракатларимизни мустақил давлатимизни ривожлантириш, азиз Ватанимизни обод этиш ҳамда ушбу муқаддас ва қутлуғ байрамни муносиб кутиб олишга йўналтиришимиз лозим.
Мамлакат Президенти Паёмидан
Миллий байрамимиз-давлат Истиқлолиятини байрам қилиш ҳар бир фуқаро учун миллий ифтихордир. Давлатимизга тинчлик келтирган Президентимиз ҳурматли Эмомали Раҳмон ҳамиша халқ билан бирга, халқнинг дилидагини тушуниб, аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келяпти. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, дастурхонлар фаровонлиги ва турмушимиз ободлиги олий неъмат ҳисобланган Мустақиллик шарофати туфайли бӯлиб, бугунги кунда бутун мамлакатимиз бӯйлаб бунёдкорлик ва ободончилик ишлари жадал суръатларда бормоқда.
Биз Тожикистон давлат Истиқлолиятининг 31 йиллиги ҳамда халқимиз учун тарихий ва тақдирсоз бӯлган Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг 16-сессияси 30 йиллиги байрамлари арафасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Мастчоҳ ноҳияси Навбаҳор қишлоқ жамоати бошлиғи Fафуржон Шеранов билан суҳбатлашиб, жамоат аҳлининг бугунги фаолияти билан танишдик.*
Мустақиллик йилларида Мастчоҳ ноҳиясида олиб борилган эзгу амаллар ноҳиянинг ҳар бир гӯшасида кӯркамлашиши, аҳолининг турмуш тарзи яхшиланиб бориши ва ижтимоий тараққиёт юксалиши учун замин яратди. Аҳолининг турмуш тарзи яхшиланиши учун, биринчи навбатда, аҳолининг муаммоларига қулоқ тутиш ва унинг ҳал этилишини таъминлаш зарурдир. *
F.Шерановнинг айтишича, Мастчоҳ ноҳияси Навбаҳор қишлоқ жамоатида шу йилнинг олти ойи давомида кӯзга кӯринарли ишлар амалга оширилди.Ҳар ҳафтанинг душанба ва жума кунларида жамоат дастгоҳининг мажлиси ӯтказилиб, куннинг долзарб масалалари муҳокама қилинади. Шу мажлисларда жамоатга қарашли қишлоқлардаги ҳалталаб масалаларга катта эътибор қаратилиб, маҳаллалар бошлиқларига тегишли вазифалар берилади. Мана шу амалнинг самараси ӯлароқ, қишлоқларда ободончилик ишлари янада жонлантирилиб, маҳаллалар кӯркамлашиб бормоқда.*
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма топшириқларини бажариш ва “Фуқаролар қабули тӯғрисидаги” Тожикистон Республикаси Қонунини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида барча шаҳар ва ноҳиялар, қишлоқ жамоатларида фуқаролар қабули ӯтказилади. Фуқаролар қабулида аҳоли махаллий давлат органлари ва ӯз-ӯзини бошқариш органларига мурожаат қилиб, ӯзларини қийнаган муаммолар, вайрон этилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий масалаларни ҳал этишларини сӯраб арз қилишади ҳамда таклифлар билан мурожаат этишади. *
Навбаҳор қишлоқ жамоатида ҳам шу йилнинг олти ойи давомида ҳар ҳафтанинг белгиланган кунида фуқаролар қабули кунлари ӯтказилди. Унда, ҳаммаси бӯлиб, 162 нафар фуқаро қабул қилинди. Бу фуқаролардан 55 киши ҳовлиолди ер участкаси ажратилиши, 36 киши ҳовлиси учун сертификат олиш, 28 киши оилавий баҳснинг ҳал этилиши ва 43 киши моддий ёрдам сӯраб мурожаат қилишган. Шунингдек, бу даврда Мастчоҳ ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органига 10 киши яшаш жойига сертификат олиш учун, 14 киши ҳовлиолди ер участкаси ажратилишини сӯраб, 4 киши ичимлик суви билан таъминланиш ва 16 киши оилавий баҳсни ҳал этиш масаласида мурожаат қилишган. *
Мана шу мурожаатларни ӯз вақтида кӯриб чиқиш, уларни ҳал қилиш чораларини белгилаш ва белгиланган муддатда ҳар бир мурожаатдаги масаланинг ечимини топиш энг биринчи вазифалардан саналади. Навбаҳор қишлоқ жамоатида иш фаолиятини самарали йӯлга қӯйиш ва аҳоли билан ҳамиша алоқада бӯлиш учун барча зарурий маълумотлари бӯлган хӯжаликлар маълумотларининг ягона хазинаси ташкил этилган.*
Навбаҳор қишлоқ жамоатига тушган ҳар бир мактуб, ариза ва мурожаатлар амалдаги қонунчиликка кӯра, белгиланган муддатда кӯриб чиқилиб, мурожаат қилувчиларга аниқ жавоблар қайтарилди. Шунингдек, мурожаат қилувчиларнинг аризаларини қабул қилиш учун почта, мобил ва симли алоқанинг қулай шароитлари яратилган.*
“Тожикистон Республикасида тӯй-маросим ва анъаналарни тартибга келтириш тӯғрисида“ги ва “Оилада зӯравонликнинг олдини олиш тӯғрисида”ги қонунларига риоя қилиш ва уларнинг амалда сифатли бажарилишини таъминлаш учун аҳоли орасида тушунтириш ишлари кучайтирилган. Тӯй ва маъракаларда ортиқча дабдабаларга йӯл қӯймаслик, ёшларни турмушга тайёрлаш ва уларга оила муқаддас эканлигини тушунтириш, ӯсмир ва ёш йигитлар онгида ватанпарварлик, юртга садоқат ҳиссини юксалтириш ва уларни ҳарбий чақириққа тайёрлаш ҳамда бошқа йӯналишларда халқ билан мулоқотлар ӯтказилади. Лекин шунга қарамай, жорий йилнинг олти ойи давомида 50 жуфт ёшлар никоҳдан ӯтишган бӯлса, 12та никоҳнинг бекор қилингани ачинарли ҳолдир. *
Бу даврда жамоат фаоллари Навбаҳор қишлоғининг 16та маҳалласи, Файзобод, Тутзор, Ваҳдатобод, Сайричаман, Пахтакор, ва Хушманзара қишлоқларида учрашувлар ӯтказилди. Бу тадбирларда мамлакат Президентининг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига юборган Паёмининг моҳияти, тӯй-маросим ва анъаналарни тартибли ӯтказиш, оилада зӯравонликка йӯл қӯймаслик, ичимлик суви билан таъминлаш, ҳарбий чақириқ, ҳовлиолди ерларидан самарали фойдаланиш, электр қувватидан тежамкорлик билан фойдаланиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва бошқа долзарб масалалар кӯриб чиқилиб, тегишли вазифалар белгиланди.*
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аввало, оилада, сӯнгра мактабда амалга оширилади. ӯқувчиларда ватанга эътиқодни шакллантириш узоқ давом этадиган мураккаб жараёндир. Ватанга эътиқод, ватанпарварлик тушунчалари халқимизнинг ӯтмиш тарихи ва бугунги кунда амалга ошираётган оламшумул ишларининг ӯзига хос талқинини ӯқувчиларнинг онгига уларнинг ӯзлаштириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда етказиш орқали шакллантирилади. Бу вазифани мактаб ӯқитувчилари шараф билан бажармоқдалар. Албатта, Ватан ҳимояси ҳар бир фуқаро учун шарафли бурчдир. Шунинг учун ҳам ҳарбий чақириқ ёшига етган йигитлар Миллий Армиямиз сафида ҳарбий хизматни ӯташни ӯзларининг муқаддас бурчи деб санашади. Ҳар йили Мустақил юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш ва халқимиз осойишталигини сақлаш учун йигитлар ҳарбий хизматга даъват этилади. Навбаҳор жамоатида ватанпарварлик, юртимиз ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилиш, она-Ватанга садоқатни юксалтириш йӯналиши олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари туфайли кӯплаб ёшлар ихтиёрий равишда Ватан ҳимоясига отланмоқдалар. Айни пайтда Навбаҳор жамоатида баҳорги ҳарбий чақириқ режаси 100 фоизга бажарилиб, чақирув ёшидаги йигитларни кузги ҳарбий чақирувга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.*
Жамоат миқёсида Қуролли кучлар ташкил топган кун, Оналар куни, Халқаро Наврӯз байрами, Ёшлар куни, Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш куни, Миллий Бирлик кунининг 25 йиллиги тантанали нишонланди. Халқаро Наврӯз байрами Навбаҳор жамоатининг барча қишлоқларида ӯзига хос шукуҳ билан юқори даражада ӯтказилди. Жамоат марказида ӯтказилган Наврӯз тантанасида ноҳия раиси Аъзам Ализода иштирок этиб, аҳолининг шодликларига шерик бӯлди. Шунингдек, жамоат ҳудудида жойлашган 0201-ҳарбий қисм фахрийлари ва офицерларига байрам дастурхони ташкил қилиниб, жамоатдаги Маданият уйи санъаткорлари йиғилганларни чиройли куй-қӯшиқлар билан хушнуд этишди. *
Рамазон ҳайити арафасида эҳтиёжманд оилалар, ногиронлар, етимларга, ҳаммаси бӯлиб, 10 000 сомоний миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилди. *
Мастчоҳ ноҳияси раиси А.Ализоданинг «Қишлоқ хӯжалиги экинларини такрорий экиш, аҳоли, жамият ва деҳқон хӯжаликлари бӯлимида экин ерларининг бӯш қолиш ҳолатларини бартараф этиш йӯналишидаги амалий ишларни тарғиб ва ташкил этишга доир иш гуруҳларини таъсис этиш тӯғрисида»ги амрига биноан жамоатда ишчи гуруҳ ташкил этилиб, аҳолига уйма-уй тушунтириш ишлари олиб бориляпти.*
Айтиш жоизки, жамоат миқёсида умумхалқ ҳашарлари ӯтказилиб, уй-жойлар, муассасалар атрофи тозаланиши ва тартибга келтирилиши анъанага айланган.*
Юртимизнинг ҳар бир гӯшасида бӯлганидек, Навбаҳор жамиятида хам ободончилик, бунёдкорлик ва кӯкаламзорлаштириш ишларига катта аҳамият бериляпти. Йўлларнинг ободонлаштирилиши аҳоли турмуш тарзини янада юксалтириш учун имкон яратади. Чунки автомобил йӯлларини яхшиламай туриб, бозорларни фаровон, дастурхонларни тӯкин қилиб бӯлмайди. Маҳалла ва қишлоқ йӯлларини обод қилиш масаласига эътибор қаратган жамоат вакиллари Навбаҳор қишлоғининг 2 километр масофадаги марказий йӯли асфалтланиши учун саъй-ҳаракатни бошлашган. Ноҳия ҳукумати қӯллаб-қувватлаши билан асфалтланаётган ушбу йӯл аҳоли учун кӯп йиллар хизмат қилади. Шунингдек, шу қишлоқ ҳудудидаги иккита мактаб ва битта болалар боғчасининг томи шиферланиб, мактаблар ҳовлиси кӯкаламзорлаштириляпти. Жамоатдаги барча қишлоқлар аҳолиси тоза ичимлик суви билан тӯлиқ таъминланган. Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги истиқболига қурилиши кӯзда тутилган 40 иншоотдан 30таси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Турли сабабларга кӯра, қурилиши тугалланмаган иншоотда ишлар бир маромда давом этмоқда. *
Навбаҳор жамоатида Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, ободончилик ва бунёдкорлик ишлари давом эттириляпти. Шу асосда жамоат марказида 250 ӯринга мӯлжалланган маданият уйи, 300 бола тарбияланиши учун болалар боғчаси, Таракан қишлоғида 300 ӯқувчи ӯқиши учун ӯрта умумтаълим муассасаси, дорихона, автомобилларга хизмат кӯрсатиш нуқтаси қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.*
Аҳоли ушбу муқаддас байрамни юксак меҳнат ютуқдлари билан кутиб олишни мақсад қилишган.
Ойдиной Сулаймонова ва Жасурбек Турсунхўжаев

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: